Аёл муқаддасдир!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Оъиз ал-Қорний ёзган энг чиройли иборалардан:

Аёл  қаҳва кабидир, агар унга эътибор бермай, бепарво бўлсангиз, музлаб, совиб қолади, ҳаттоки сизга бўлган ҳис-туйғуларида ҳам.

Аёл агар яхши кўрган кимсаси олдида жим бўлиб қолса, унинг ичидаги айтолмай қолган барча сўзлари кўз ёши шаклида оқиб келади!

Аёл  аввалига сизга яқинлашишдан қўрқади, аммо охирида эса сиз ундан узоқлашсангиз, йиғлай бошлайди.  Уни жуда камчилик  тушуна олади!

Аёл сиздан ортиқча нарса талаб қилмайди, у фақатгина  сиздан ўз синглингиз учун сиз орзу қилган куёв каби бўлишингизни истайди, холос..

Агар ўзингиз билан эътибор, парвариш халтасини кўтариб  олмаган бўлсангиз, аёл кишининг қалб эшигини тақиллата кўрманг!

Аёл ё жуда катта макрдир, ёки буюк муҳаббатдир!  Хоҳлаганингизни танлаб олинг, эй эркаклар! Агар унга нисбатан макр  ишлатсангиз, сизга ҳам макр билан жавоб беради. Агар уни яхши  кўрсангиз, унинг чинакам соҳибига айланасиз!

Аёл ўзи бетоб ҳолида дардингизга дармон бўлади, ўзи хазин ҳолида сизга тасалли беради, чарчаган ҳолида кечалари ухламай чиқади, ўзи танимаган кимса учун ҳам хафа бўлади, тўйи куни ҳам йиғлайди...

 Унга озгина юмшоқлик билан лутф қилинг!

Аёл ҳар қанча катта ёшда бўлмасин, у сиздан  доимо фарзандингизга қилган муомалани кутади.

Аёл қанчалик баджаҳл бўлмасин, у ҳеч қачон меҳр-шафқатдан холи бўлмайди.

Аёл  отасиз фарзанд ўстира олади, аммо эркак киши онасиз фарзанд ўстира олмайди.

Шунинг учун ҳам  аёл муқаддасдир!

 

Мавзуга оид мақолалар
2014 йил 27 январь куни «рortal.islom.uz» қошидаги «мuslimaat.uz» cайтида мавлид маросими бўлиб ўтди. Анжуман Қуръони Карим давоми...

12:26 / 21.01.2017 3522
Ўн нарса фитратдан Савол Ассалому алайкум Балоғат ёшига eтаётган қиз ва йигитларнинг қўлтиқ ости ҳамда давоми...

07:30 / 16.08.2017 6882
Биз қанчадан қанча вақтимизни зое қилишимизни билиш учун салафи солиҳнинг вақтни тежашга бўлган давоми...

05:49 / 01.02.2017 5166
Биласизми Пашшанинг бир қанотида касаллик бўлса, бошқасида шифо борБаъзилар идишига пашша тушиб давоми...

17:18 / 13.04.2020 3563