Россия Мусулмон Хотин-қизлари Иттифоқи хотин-қизларга иш топишда ва оила қуришда ёрдам беради
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Янги ижтимоий ташкилот Россия Мусулмон Хотин-қизлари Иттифоқи ушбу йил февраль ойи бошида Россия Федерацияси Адлия Вазирлиги рўйхатидан ўтди.

7 февраль куни Россия Муфтилар Кенгашининг матбуот хизмати ушбу ташкилот Исломий анъанавий қадриятларни ривожлантиришда ва мусулмон хотин-қизларни ишга жойлашда ва оилавий муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради, деб хабар қилди.

«Ёлғизлик муаммосини ва тўла бўлмаган оила муаммосини ҳал қилиш учун Россия Мусулмон Хотин-қизлар Иттифоқи ҳар қандай мусулмон аёллар дадил мурожаат қила оладиган совчилик институти ташкил қилиш, оила қуриш марказларини ташкил қилиш, аёллар учун кризис марказлари, ишонч марказларини тиклаш режалаштирилмоқда», дейилади хабарда. РИА Новости изоҳлашича, совчилик институтини тиклаш, ёшлар, ота-оналар ёки ҳаётий тажрибага эга бўлган катта ёшдагилар маслаҳатлари бўйича ёшларнинг танишишлари, шунингдек, мусулмон ёшларнинг ҳам орасида учраб турадиган тасодифий ва ўйламай қилинадиган никоҳларнинг кўпайишининг олдини олади. Бундан ташқари яқин келажакда Россия Мусулмон Хотин-қизлари Иттифоқи йирик компанияларда ҳам ўз ўрнини топа оладиган ва ўз маҳоратларини кўрсата оладиган диндор хотин-қизларни ишга жойлаш марказини ташкил қилишни, шунингдек , болалар учун ёзги дам олиш оромгоҳлари ҳам ташкил қилишни режалаштирмоқда. Россия Муфтийлар Иттифоқи маълумотига кўра, Россия Мусулмон Хотин-қизлари Иттифоқи бугунга келиб, мамлакатнинг турли ҳудудларида 50 дан ортиқ филиаллари ва ваколатхоналари бор. Ушбу иттифоқнинг таъсис ишлари ўтган йил апрель ойида бошланган эди. Россия Мусулмон Хотин-қизлари Иттифоқи лидери Наиля Зиганшина,  шунингдек, Татаристон Мусулмон Хотин-қизлари Иттифоқи раиси ҳамдир. РИА Новости, 8 февраль Муслима Робиъа

Мавзуга оид мақолалар
Ҳайрон бўлманг, чиндан ҳам биз аёллар ҳаётимиз мазмуни, мустаҳкам тоғимиз, ишонган боғимиз бўлган давоми...

20:48 / 26.01.2017 6373
Қадрли болажонлар, бир кеча ва кундузда бир неча марта овқатланганимиз каби уйқу ҳам кундалик зарурий давоми...

13:45 / 27.06.2019 4163
Муҳтарама муслималар Сизларга аввал тақдим этганимиз ва баъзи сабабларга кўра узилиб қолган ажойиб давоми...

12:42 / 17.07.2017 14252
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. «Муслиманинг жамиятдаги ижтимоий ўрни» мавзусига бағишланган муслима аёллар давоми...

13:37 / 23.07.2018 3901