УЙҚУГА ЁТИШ ВА ТУРИШ ОДОБЛАРИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қадрли болажонлар, бир кеча ва кундузда бир неча марта овқатланганимиз каби уйқу ҳам кундалик зарурий одатларимиздандир. Уйқу сабабли ҳордиқ чиқарамиз, кўзларимиз ва бошқа барча аъзоларимиз тиниқиб дам олади. Келинг, энди баъзи уйқу одобларини ўрганамиз: имкон қадар хуфтон намозидан кейин ухлашга ётинг, кечгача ўйнаб ёки телевизор кўриб, ўзингизни толиқтирманг. Ёш болалар кўпроқ ухлаши керак. Қолаверса, эртароқ ухласангиз, барвақт турасиз.
Кеч бўлганда ота-онангиз билан хайрлашиб, уларга яхши тилаклар билдириб, ўз ўрнингизга бориб ётинг.
Уйқуга ётиш олдидан тишларингизни ювишни, устки кийимларингизни, пайпоқларингизни ечишни унутманг. Шунингдек, хонангизнинг чироғини ўчиринг.
Ўнг томонингиз билан, «Бисмиллаҳ», деб ўрнингизга ётинг. Ерга қараб ухламанг.
Кечаси уйғониб, бирор сабаб билан ота-онангизни уйғотмоқчи бўлсангиз, албатта, хоналарига рухсатсиз кирманг.
Уйқудан уйғонганда ўрнингиздан «Бисмиллаҳ», деб, ўнг томонингиз билан туринг.
Тургач, ўрнингизни йиғинг. Сўнг юз-қўлларингизни, тишларингизни ювишга ошиқинг. Бусиз ўйин ўйнаб, суҳбатлашиб ўтирманг.
Сўнг катталарга салом беринг, бадантарбия машқларини қилинг.

Ғиёсиддин Юсуф

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Оиламизда Мавлид айёми        Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Бизларни уммати Муҳаммадия бўлишдек бахтга давоми...

13:21 / 12.12.2017 3751
Ўттизинчи кун... Ассалому алайкум Бугун Рамазон ойининг сўнгги куни. Бир ой шу даражада тез ўтдики ўзимча давоми...

21:34 / 24.06.2017 20121
Сувли муолажалар билан ҳам кўпгина касалликларни даволаш мумкин. Фақат инсоннинг ўзида бунга озгина ихлос давоми...

06:20 / 30.12.2016 6759
Америка провакацион фильми «Мусулмонлар айбсизлиги» фильмида роль ўйнаган Синди ли Гарсия You Tube порталига давоми...

15:28 / 09.11.2016 3789