Сиз ўзингизни ҳисоб-китоб қилдингизми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазон мағфират ойидир. Қанчадан-қанча рамазонлар ўтиб кетади, бироқ кўплаб инсонлар ундан ғафлатдадирлар. Уларни Рамазон ойининг муҳимлиги ҳеч қизиқтирмайди! Сиз Рамазон ойи олдидан ўзингизни ҳисоб-китоб қилганмисиз?! Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ шундай деган: «Банда модомики ўз нафсидан бир воиз бўлар экан, доимо яхшилик узра бўлур. Ўз-ўзини ҳисоб-китоб қилиш – банданинг ҳимматига далолатдир». Баъзи инсонлар Рамазон ойини ҳеч бир тайёргарликсиз, гуноҳлар уммонига ғарқ бўлган ҳолларида кутиб оладилар. Шунинг учун ҳам уларга тутган рўзалари таъсир қилмайди. Рамазон ойига қандай кириб келган бўлсалар, шундай чиқиб кетадилар! Гуноҳларнинг қалб қорайишига чуқур таъсири бордир. Рамазон нозик қалблар мавсумидир. Агар рамазон ойи учун гуноҳлардан тозаланган қалбни тайёрламаган бўлсангиз, унинг кемасига мина олмай, соҳилда ўзингиз маҳрум ва танҳо ҳолатда қутқарувчини кутганча қолиб кетасиз.Ҳаётингизда янги саҳифа очиш учун соф ният ҳозирладингизми? Агар ҳаётингизда гуноҳлар билан кирланган саҳифалар бўлса, Рамазон ойи янги эзгу амаллар билан тўлдиришингиз учун сутдек оппоқ саҳифалар ато этадиган мавсумдир. Рамазон кунларини оддий кунларингиздек ўтказманг! Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу деди: «Агар рўза тутсанг қулоғинг, кўзинг ва оғзинг ёлғончилик ва ҳаром нарсалардан рўза тутсин! Қўшнингга озор берма! Рўзадор кунларингда виқорли ва оғир бўл! Рўзадорлик кунларини оддий кунларингга баробар қилма!»
Мавзуга оид мақолалар
Вайроналар орасида шарпаси кўринган Холид уч ёшли синглиси билан одамлар тўпланган жойга қараб келяпти. давоми...

10:18 / 23.03.2017 5512
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим          Бизларга Рамазон рўзасини фарз қилган, рўза билан тақвони зиёда қилишни давоми...

12:27 / 08.02.2017 5756
Аллоҳ таоло Ўзининг чексиз ҳикмати ила бу оламни, бу дунёни, ҳайвонот, наботот ва жамодот оламини, осмонлару давоми...

02:09 / 30.10.2020 3718
ТАСКИН 10 март Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари раҳматуллоҳи алайҳ вафот қилган кунлари кечаси давоми...

10:27 / 08.04.2019 9400