Меҳр-муҳаббат борасида аёл эркакка нисбатан пешқадамдир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Одам Ато билан Момо Ҳаво яратилгач, Одамдан: “Ҳавони севасанми?” деб сўралибди. Шунда у дарров: “Ҳа”, деб жавоб берибди. Момо Ҳаводан сўралган экан, у: “Йўқ”, дебди. Аммо юрагидаги муҳаббат Одам Атоникига қараганда бир неча баробар ортиқ экан.

Аллоҳ таолонинг иродаси ва ҳикмати ила икковлари ер юзига индирилиб, бир неча кун бир-бирларини қидириб топишишгач, Одам Ҳавога: “Қаерларда эдинг? Мен сени кундузлари қидирдим”, дебди. Шунда Ҳаво: “Мен эса сизни кундузлари ҳам, кечалари ҳам қидирдим”, деган экан.

Шундан хулоса қилиб айтамизки, меҳр-муҳаббат борасида аёл эркакка нисбатан пешқадамдир. Бу эса аёлга хос хусусият ва шу билан бирга, мислсиз фазилатдир.

Суъад Фотиҳ аёлларга насиҳат қила туриб: “Азизаларим, жуфти ҳалолларингизни севинг, севишдан малолланманг, севишдан уялманг, севишингизни яширманг! Жуфтингизнинг хизматини муҳаббат билан бажаринг, уларга меҳр билан таом ҳозирланг, усти-бошларини меҳр билан ювинг. Ҳар бир сўзингизу ҳар бир амалингиздан муҳаббатингиз кўриниб турсин. Севинг, севинг ва севишдан чарчаманг”, деган эди.

Ҳа, аёллар, сиз меҳр-муҳаббат манбаисиз!  Аллоҳ таоло сизга инъом этган кўксингиздаги бебаҳо жавҳарни тараддудсиз ишга солинг, беҳисоб ажрга эга бўлурсиз, иншааллоҳ.


Одинахон Муҳаммад Содиқ

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Азон саси остида қолган осуда шаҳарни бир парча деразадан томоша қилар эканман, томоғимга аччиқ бир нарса давоми...

20:33 / 01.08.2020 3891
ТАҚДИРИМГА ТАЪСИР ЭТГАН ПРОФИЛЬ мақола ижтимоий тармоқларга бағишланган. Iқисм Одатга кўра, ишларимни давоми...

17:44 / 27.02.2017 9458
Қурбонлик қуйидаги ҳайвонлардан бирини сўйиш билан адо топади Қўй қўй дейилганда эчки ҳам тушунилади, давоми...

02:31 / 27.06.2023 2258
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набиралари ва «райҳонлари» Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Али ибн Абу давоми...

10:06 / 01.11.2016 4403