Қандай ҳайвонлар қурбонлик қилинади?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қурбонлик қуйидаги ҳайвонлардан бирини сўйиш билан адо топади:


 Қўй (қўй дейилганда эчки ҳам тушунилади), қорамол ва туядир. Ушбу ҳайвонлардан бошқа ҳайвонлар қурбонлик ўрнига ўтмайди.


Қўйда ёлғиз бир киши, қорамол ва туяда эса бир кишидан етти кишигача шерик бўлиб адо қилишлари мумкин. Қўй олти ойлик ва ундан катта бўлиши шарт. Қорамол икки ёш ва ундан катта бўлиши шарт, туя беш ёш ва ундан катта бўлиши шарт.


Шу билан бирга, қурбонликка сўйиладиган ҳайвон семиз, йўғон ва ёши катта бўлиши афзал саналади. Қурбонликка ярамайдиган айби ёки нуқсони бор ҳайвонларни сўйишдан эҳтиёт бўлиш лозим.


Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг ичимизда туриб: “Тўрт нафар ҳайвон қурбонликка ярамайди: кўзи кўрлиги билиниб турган (айбли) ҳайвон, касали зоҳир касал ҳайвон, чўлоқлиги зоҳир чўлоқ ва ўрнидан тура олмайдиган ўта озғин ҳайвон”, дедилар» (Имом Термизий ривояти).


Қурбонлик қилинадиган ҳайвон айбдан холи бўлиши лозим. Қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг қулоғи, ёки думи, ёки кўзининг бир қисмидан кўпроғи йўқ бўлса, қурбонликка сўйиш жоиз эмас.


Касал, чўлоқ ва озғин ҳайвонлар сўядиган жойга ўз оёғи билан юриб бора олмаса, қурбонликка сўйиш жоиз эмас.


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Дазмол матодаги шам доғларини кетказади   Агар кийимингизда шам доғи қолган бўлса, сизга бу муаммони давоми...

11:31 / 02.02.2017 7326
Бугун Дубайнинг АлХаваниж ҳудудида очилиши режалаштирилган Қуръон боғи зиёратчиларга Қуръони Карим давоми...

17:15 / 29.03.2019 2590
gallery linkfile sizemedium ids10926,10927,10925,10929,10930,10931,10932,10933,10934,10935,10936,10937,10938,10939,10940,10941,10942,10943 Бисмиллаҳир роҳманир давоми...

10:06 / 23.02.2017 5693
gallery linkfile sizemedium ids27440,27441,27442 Учрашув Москва шаҳрида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ давоми...

22:24 / 05.04.2017 6600