Сийратни ўрганамиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига хизмат қилган кишига хизмат қилар эдилар. Қуллари, чўрилари бор эди, аммо на ейиш, на ичиш, на кийинишда улардан ўзларини юқори тутмас эдилар.


У зотни илк бор кўрган кишини ҳайбат босар эди, аммо бироз суҳатлашгач, ўша киши у зотни яхши кўриб қолар эди.

У зот учратган кишиларига биринчи бўлиб салом берардилар.

У зот саҳобларига гўзал муомалада бўлардилар, уларни йўқлаб турардилар, бирортаси бемор бўлса, кўргани борар эдилар, сафарда бўлса, ҳаққига дуо қилардилар. Улардан кимдир вафот этса, истиржоъ айтиб, ортидан унинг ҳаққига дуо қилар эдилар. Кимдир «У зот менга ғазаб қилдилар» деб ўйлаган бўлса, унинг уйига бориб, кўнглини хотиржам қилардилар, саҳобаларининг боғларига чиқар эдилар, уларнинг зиёфатини ер эдилар, шараф аҳли билан улфат бўлар эдилар, фазл аҳлини икром этар эдилар, ҳаммага очиқ юз билан муомала қилар эдилар, ҳеч кимга жафо қилмас эдилар.


У зот  узр сўраб келганнинг узрини қабул қилар эдилар.

Ҳақ борасида кучлилар ҳам, заифлар ҳам у зотнинг ҳузурларида баробар эди.

Ортларидан кимдир юришига йўл қўймас эдилар, «Ортимни фаришталарга қўйиб беринглар», дер эдилар.

Уловга минсалар, ҳамроҳларини миндириб олмагунларича ёнларида пиёда юришига қўймас эдилар. Агар бош тортса, «Кўзлаган манзилингга мендан олдинроқ боргин», дер эдилар.



 Фатҳуддин Абулфатҳ Яъмурийнинг «Нурул-уйуун» китобидан Одинахон Муҳаммад Содиқ таржимаси

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Ғуслнинг фарзи.  «Fусл» сўзи луғатда бирор нарсанинг устидан сув оқизишни англатади. Шариатда эса Аллоҳ давоми...

14:08 / 29.10.2016 34508
2014 йилнинг 27 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги  Камолон даҳасининг Хўжа Аламбардор жомеъ масжидида XXV давоми...

09:52 / 27.01.2017 5269
embedhttpswww.youtube.comwatchv1cnYgPQlHgfeatureyoutu.beembed

19:10 / 07.02.2018 3942
 Имконияти чекланган тўрт нафар фарзандни тарбиялаётган муслима аёл Садет Живил Замонамиз онаси дея давоми...

17:58 / 15.05.2018 3903