Мадрасам - севимли илм масканим («Жўйбори Калон» мадраcaсидан фото лавҳалар)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Юртимиз кўп йиллик тарихи билан машҳур ҳисобланади. Қадимги масжид, мадрасалар, карвонсаройлар бир-биридан ўзига хослиги билан ажралиб туради.
Тарихий вилоятлардан бири Бухоро ўз бағрига бир-биридан бетакрор обидаларни, масжид ва мадрасаларни жамлаган. Уларнинг ичида биз учун энг қадрлиси, файзли ва бетакрори «Жўйбори Калон»дир. Мадрасамиз 1992 йилда Мавлуда опа Ғуломова томонларидан Аллоҳнинг хоҳиш-иродаси ила қайта фаолият бошлаган. Шундан буён бу маскан турли вилоятлардан келган аёл-қизларга таълим бериб келмоқда. Дастлабки йилларда шароитлар анча қийин бўлган, ҳозирда эса 100 га яқин аёл-қизларнинг севимли илм масканига айланган. Мадрасамизда биз талабалар учун барча шароитлар ва қулайликлар яратилган. Севимли устозлар ёрдамида шариат ва Қуръон илмларини ўрганмоқдамиз.
Аллоҳимдан қиёматгача бу илм даргоҳини файзли ва барокатли қилишини, устозларимизни Ўз паноҳида асрашини, кўплаб аёл-қизларнинг севимли маскани бўлиб қолишини сўраб қоламиз!

Сулаймонова Шодия, 3-курс талабаси

Мавзуга оид мақолалар
Айюб Сабри Пошо quotМиръотул Ҳарамайнquot китобида Шайх Аҳмад Духонийдан ўша пайтда Маккаи Мукаррамада давоми...

06:13 / 07.12.2020 7595
ТАҚДИРИМГА ТАЪСИР ЭТГАН ПРОФИЛЬ мақола ижтимоий тармоқларга бағишланган. Iқисм Одатга кўра, ишларимни давоми...

17:44 / 27.02.2017 9458
   Инсонни йўлдан озишига, гуноҳларга гирифтор бўлишига кўпроқ қорин ва фарж шаҳвати куйига тушиши давоми...

11:36 / 25.11.2016 12438