Суннатни суйган бувиларимиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Болалигимни эсласам, кўз олдимга райҳон ифорлари таралиб турган озода, саришта ҳовлилар келади. Қайси бир хонадонга кирманг, барчасида орасталик, покизалик ҳукм сурарди. Уларнинг шинамлигини айтмайсизми? Уй ичидан оқиб ўтган кичик ариқчаларнинг икки лабини тўлдириб райҳонлар экиларди. Қўни-қўшни аёллар бир-бирларини кунда, кунора зиёрат қилишарди. Иссиқ нон ёпдими, дарров иккитасини ўраб қўшнисига илинарди, сигирининг суту қаймоқларичи... Бир косагина мошхўрда бўладими... қандай овқат бўлса ҳам қозоннинг олдини қуйиб, қўшнига узатиларди. Таом улашиш баҳона дийдорлашиб, суҳбатлашиб туришарди.

Шу хотираларни эсларканман, мени икки савол қийнарди:

“Уларнинг вақтлари шу даражада кўпмиди, ҳамма нарсага улгуришган?”

“Улар шунчалар боймиди, ўнталаб боласидан ошириб қўшнисига илинишган?”


Бу саволларимга вақти-соати келиб жавоб топаётгандекман. Қандай қилиб дейсизми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўқиб, ўрганарканман, қийнаган саволларимга жавоб топа бошладим: билсам, меҳри дарё, бағрикенг бувиларимиз ҳар ҳоллари билан суннатга амал қилишган экан...

Ўзаро ҳадя ва таом улашиш қўшнига яхшилик қилишдан экан. Абу Зарр розияллоҳу анҳу айтадилар: “Суюкли Пайғамбарим менга буюрганлар: “Шўрва қайнатсангиз, сувини кўпайтиринг, сўнгра қўшниларингиз аҳлига қараб, яхшилик – саховат билан ундан сузиб беринг” (Имом Муслим ривояти).

Суннатга мувофиқ ҳаёт кечиришгани учун ҳам Аллоҳ таоло уларга барокатлар бериб қўйган экан. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: "Менинг гапимни эшитиб, сингдириб, ёдлаб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин" (Имом Аҳмад ривоят қилган).


Сўзим аввалида бежиз райҳонларни эслаб ўтмадим. Ўзининг ҳовлисида барқ уриб райҳонлари ўсиб турганига қарамай, қўшни аёл узатган бир тутам садарайҳонларни қулоғига қистириб олган нур юзли бувиларимиз шу ҳолларда ҳам жуда гўзал суннатга амал қилишган экан.


Абу Усмон Наҳдий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: "Агар биронтангизга райҳон берилса, уни рад этмасин.Чунки у жаннатдан чиққан".


Мана барака қаерда? Барака, неъматлар эшиги суннатга эргашишда, унга ихлос билан амал қилиб, тарғиб қилишда экан...


Бахтихон Шарипова

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Мен сизнинг жажжингиз митти қизалоқ, Қалбингиз остида уняпман хушчоқ, Туғилиб, давоми...

12:36 / 19.02.2019 3681
gallery linkfile ids5802,5803,5804,5805,5806,5807,5808,5809,5829 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад давоми...

09:17 / 03.02.2017 14262
Аёлларнинг юзқўллари маҳрамдир Жоҳилият замонида, яъни Ислом ҳоким бўлмасдан аввал, аёллар эркаклар давоми...

16:48 / 22.01.2017 4316
embedhttpswww.youtube.comwatchvu4Puz1pz9YAembed

12:48 / 08.09.2016 4884