Бу умматнинг тарбиячилари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


«Пешқадамлар карвони»...

Фазилатли шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асос солганлари хайрли ишлардан бири бугун у зотнинг қизлари, устоза Одинахон Муҳаммад Содиқнинг саъй-ҳаракатлари билан янада гўзал шаклда давом этяпти. Гарчи бу лойиҳа ҳақида кўп эшитган бўлсам-да кечаги «Пешқадам мактаби» очилишига бағишланган тадбирга ташриф буюриб тасаввур қилганимдан ҳам катта ишлар амалга оширилаётганига амин бўлдим.

Бу умматнинг, бу авлоднинг келажаги, таълим-тарбияси аввалдан муслима аёлларнинг зиммасига тушган энг масъулиятли вазифа ҳисобланган. Энг биринчи асосни том маънодаги муслима ОНАларимиз қўйишади. Бу асоснинг мустаҳкамлигига қараб, динимизнинг равнақи ҳам бардавом бўлади. Бежиз «Бир қавмни, бир миллатни тарбияламоқчи бўлсангиз, оналарини тарбияланг. Улар сизга ана ўша энг яхши халқни тарбиялаб беради», дейилмаган.

Таассуфки, бугун аксарият кишилар қизларнинг таълим олишига эътиборсиз қарашади ёки қизларнинг таълим олиши муҳим эмас деб ўйлашади. Кечаги мажлисда устозларимиздан Муҳаммад Айюб Касаний жуда ибратли ҳадисни гапириб бердилар:

«Ҳафса розияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққанларидан кейин онамизнинг баъзи нарсаларни ўрганишлари учун кўчадан одам ёллаб, таълим бердирганлар. Бир кун кирсалар, Ҳафса онамиз устозалари, бугунги тилда айтганда репититорлари – Шифа бинти Абдуллоҳ ал-Қурашияҳ билан ўтирган эканлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўшанда ажойиб бир гап айтган эдилар:

– Эй Шифа, бунга ану нарсалар ўргатганингиз каби ёзишни ҳам ўргатинг!

Бу ҳадис Абу Довуднинг «Сунан»ида келади».

Ўша пайтда ёзиш жамият учун умимий ҳол бўлмаганини ҳисобга олинса, бугунги кун қизларимиз ҳам хоҳ диний, хоҳ дунёлари учун фойдали илмларни эгалламоқлари бирдек муҳим экани аён бўлади. Бу борада «Пешқадам мактаби» пешқадамлардан бўлиб қолмоғини тилаб қоламиз.

Аллоҳ таоло бу марказни барчамизга муборакбод қилсин!


Маҳмуд Маҳкам

"Ҳилол" журнали муҳаррири


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Исломнинг ҳукми Аллоҳнинг очиқойдин ҳукмларига қарамай, нафсимнинг орзу ва истаклари билан ҳаракат давоми...

07:33 / 22.01.2017 4819
Бўялган полларни ювиш учун сувга 12 ош қошиқ нашатир спиртини қўшиш керак. Ошхона кафелларидаги ёғли давоми...

10:22 / 23.02.2017 11970
Бундан бир неча йил аввал бир масжид имоми яшаш учун Лондон шаҳрига кўчиб келди. Уйидан шаҳарга чиққанда у, давоми...

16:25 / 23.12.2016 3678
Ҳижрий 3 йил, Рабиъус соний ойи мил. 624 йил сентябрьоктябрь Бану Сулайм қабиласи Мадинага ҳужум қилиш учун давоми...

11:35 / 11.12.2016 6315