“Ҳанифанинг муваффақияти бизнинг муваффақиятимиздир”
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Muftiyat.kg сайтининг 2019 йилги маълумотларини ўқирканман, бир хабар эътиборимни тортди. Хабарда маълум қилишича, Ўш шаҳрининг марказий жоме масжидларидан бири бўлмиш  «Имом ал-Бухари Олай» масжидининг бош имом-хатиби Мирза қори Осмонов Ўш вилоятининг Қора Сув туманида истиқомат қилувчи Ҳанифа Мирбек қизига аввалги жаҳон мусобақаларида совринли ўринларни қўлга киритгани учун миннатдорчилик хати ва совғалар тақдим этган.

“Фарзандларимизга Қуръон ўқишни ўргатиш уларни ёмон ишлардан сақлаганимиздир.  Ҳанифанинг муваффақияти бизнинг муваффақиятимиздир.  Шунинг учун умид қиламанки, ёшларимиз илм-фан йўлидан юриб, жамиятимизга ўз ҳиссаларини қўшадилар ва ёшларга ўрнак бўладилар”

Имом Мирза қори Осмоновнинг Ҳанифа ҳақида эътирофини ўқирканман, беихтиёр ҳар бир ота-онада фарзанди ҳақида шундай эътирофга лойиқ иш қилишга  иштиёқ, завқ уйғонади.

Бундай гўзал эътирофларига лойиқ бўлган бу қиз кимлигини биласизми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръонни ўқиган ва унга моҳир бўлган қорилар улуғ ва мукаррам фаришталар билан бирга бўлади...”, деб марҳамат қилдилар (Бухорий ва Муслим ривояти).

Болалигини Қуръони каримни ўқишга, ёдлашга ва ҳаётларини Расулимиз юқорида марҳамат қилганларидек, гўзал ҳаётга бағишлаган Ҳанифа Мирбек қизи 2019 йили Мисрда қизлар ўртасида ўтказилган Қуръон мусобақасида биринчи, ноябрь ойида эса у Индонезия томонидан ташкил этилган жаҳон Қуръон мусобақасида учинчи ўринни эгаллади.

Маълумотларга кўра, Ҳанифа 12 ёшида мана шундай муваффақиятларга эришган. У саккиз ёшида Қуръони каримни тўлиқ ёд олган. Тўққиз ёшида эса, 10 та қироат бўйича ижоза олган экан.

Интернет материаллари асосида Бибиражаб Абдуллаева тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Халқаро ҳалол истеъмол моллари кўргазмаси бўлиб ўтади Жорий йилнинг  11 апрелнинг  куни Покистоннинг Лахор давоми...

12:22 / 28.03.2017 4711
Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади «Устозим Ҳаммоднинг ҳурматлари учун у давоми...

18:00 / 01.10.2019 3142
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Ҳурматли ва азиз сайтимиз фойдаланувчилари Мана тўрт давоми...

06:12 / 03.02.2017 8510
Ким жинсий яқинлик қилса ёки унинг икки йўлидан бирига яқинлик қилинса, рўзаси бузилади. Бунда манийнинг давоми...

06:38 / 18.11.2016 8117