Қадрли устозимиз Одинахон Муҳаммад Содиқ!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади:

«Устозим Ҳаммоднинг ҳурматлари учун у зотнинг уйлари томонга оёғимни узатмаганман. Ҳолбуки, у зотнинг уйлари билан менинг уйим орасида еттита кўча бор эди».

Қадрли устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ!

Мазкур сатрларни ўқир эканмиз, энг аввал кўз ўнгимизда сиз гавдаландингиз. Буюклар шуниси билан буюк экан-да, уларнинг ҳар бир амали авлодларга намуна бўладиган, ибрат қилиб кўрсатиладиган амал бўлар экан-да, деган фикр ўтди хаёлимиздан.

Биз-чи? Биз сизнинг ҳурматингизни, сизнинг эҳтиромингизни қай даражада бажо келтирмоқдамиз? Сизга шогирд бўлишдек бахт-саодатнинг, неъматнинг қадрига етяпмизми? Йиллар давомида сочингизга оралаётган оқ толаларнинг кўпайиб бораётганида бизнинг қанчалик ҳиссамиз бор?!..

Мана, бир неча йилдирки, сиз ўз зиммангизга юкланган улкан масъулият, машаққатли меҳнат, илм йўлида чекаётган заҳматларингизга қарамай,  биз шогирдларингизга худди бир мушфиқ она каби меҳрибонлик билан таълим-тарбия бериб келмоқдасиз. Ўзингиз қандай кайфиятда, қандай ҳолатда бўлишингизга қарамай, бизлардан, минглаб мўмина-муслималардан ширин сўзингизни, ваъз-насиҳатингизни, маслаҳатларингизни аямаяпсиз.

Азиз устозамиз! Бугун, устозлар куни  муносабати билан сизга бўлган эҳтиромимизни, дил сўзларимизни изҳор қилишга, сизни муборакбод этишга ижозат бергайсиз. Сиздан олган илмларимизга амал қилувчилардан бўлишимизни, сизга, ҳазратимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳга муносиб шогирд, чинакам издош бўлишимизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин.

Аллоҳ илм йўлида, мўмина-муслималаримизга гўзал таълим-тарбия беришдек масъулиятли ишларингизда чекаётган заҳматларингизнинг ажр-савобини қийрот-қийрот қилиб кўпайтириб берсин. Падари бузрукворингизнинг илмий меросини авайлаб-асраб давом эттиришингизда Яратганнинг Ўзи кўмакчи бўлсин.

Muslimaat.uz сайти ходималари - шогирдларингиз

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
      Биз шу даражада ўзимизга эрк бериб, ўзимиздан кетганмизки, Аллоҳдан сўраяпман, лекин бўлмаяпти деймиз. давоми...

06:04 / 21.04.2017 3973
Жорий йилнинг 30 май куни Кувайт давлат Вақф ва Ислом ишлари Вазирининг ўринбосари, Жаҳон Васатия давоми...

01:12 / 23.12.2016 2802
  Қадриятга айланган суннатлар Ўзбек халқи ўзининг миллий урфодатлари, гўзал қадриятлари билан бошқа давоми...

13:48 / 04.12.2018 2287
«Gazeta.kz» сайтининг хабар беришича, 4 март куни Олмаота шаҳрида ўтказилган «Аёл ва дин» халқаро форумида давоми...

14:15 / 21.12.2016 3077