«...Ҳар бири фалакда сузиб юрар»
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«...Ҳар бири фалакда сузиб юрар»


Аллоҳ таоло Ўз қудратини кўрсатиш учун бошимиз узра коинотда бизни ҳайратда қолдирадиган миллионлаб мўъжизаларни яратиб қўйган. Коинотдаги 200 миллиарддан ортиқ сайёранинг бир-бирига урилмай  белгиланган низом асосида «сузиб» юриши коинотда Унинг якка ва ёлғиз эканлигидан далолат беради. Буни бизга 14 аср аввал юборган Китобида баён қилиб қўйган:


وَكُلٌّ فِي فَلَكٍ يَسْبَحُونَ

«...Ҳар бири фалакда сузиб юрар» (Ёсин сураси, 40-оят).


Худди шу мўъжизаларнинг бир кичик кўринишини фалакиёт олимлари эълон қилмоқдалар:

Март ойида ўзбекистонликлар сайёралар парадини кўришлари мумкин.


24 март куни дунё аҳолиси осмонда бир вақтнинг ўзида бир нечта сайёраларни телескопсиз, оддий кўз билан кўриши мумкин: Венера, Марс ва Юпитер кетма-кет жойлашади. Бу жуда кам учрайдиган ва ажойиб самовий ҳодиса. Венера осмонда Ой билан ёнма-ён бўлади. Уран ва Нептун билан эса бу жараён мураккаброқ: уларни фақат телескопда кўра оласиз.


Олимжон Аллоқули


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Азиз опасингилларим Дунё аҳли молу дунё тўплаш ғами билан юрганда, ўзларини бу фитналар уммонига давоми...

20:02 / 09.01.2017 4178
Иймон калималари Калимаи таййиба Энг пок калима Маъноси Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад давоми...

10:56 / 25.04.2017 6796
Сизнинг ёнингизда бўлгим келяпти, Асҳобларингизни кўргим келяпти, Қай томон юрсангиз сира давоми...

20:34 / 20.01.2017 5965
Тирикчилик ва рўзғор ташвишлари хусусидагина эр аёли билан маслаҳатлашади, бундан бошқа катта иш, давоми...

22:35 / 05.03.2023 3719