Ҳомиладорлик даврида нималарга эътибор бериш керак?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



 Ҳомиладорлик даврида одатда аёлларга вазн йўқотиш ёки қаттиқ парҳезга риоя қилиш тавсия этилмайди.


Асосийси, соғлам овқатланишдир, ёғли таомлар, газли, рангли ичимликлар ва ширинликлардан воз кечиш лозим.


Ҳомиладорлик даврида икки кишилик овқатланиш мумкин эмас.  Зарарли (фаст фуд, чипс, кириешки, хамирли таомлар, қовурилган, аччиқ, шўр, дудланган, консерва) таомлар ўрнига мазали, фойдали (мастава, қайнатма шўрва, шавла) таомларини истеъмол қилиш керак.


Кун давомида сабзавотлар (сабзи, бодринг), мевалар (кўк олма, мандарин), кечқурун уйқу олдидан эса  қуритилган мевалардан, масалан, клюквани  ейиш фойдалидир.


Ҳар куни беш минг қадам юриш, соғлом ичимликлардан кунига 2,5 л ичишга ва кечқурун соат 22:30 да уйқуга ётишга одатланиш керак.


Иккинчи триместрда чақалоқ фаол ўсишни бошлайди. Сут ва сут маҳсулотлари бу даврдан истеъмоли мумкин эмас. Ҳомила лиқилдоғи қотиб қолади ва вазнини катталаштиради.


Гинеколог шифокор  назоратида йод препарати, D витамини, омега-3, селен, коллаген, мультивитаминларни қабул қилиш мумкин.


Вазнни ҳар ҳафта назорат қилиш шарт.


Наргиза Қурбонова, шифокор


T.me/muslimaatuz

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Бола ўзи мустақил равишда қарор қабул қилишни ўргана бошлагачгина, ўзини англай бошлайди. Агар отаона давоми...

02:27 / 22.06.2023 2513
Мен шифокорман, шу сабабли профилактика даволанишдан анча арзон тушишини биламан. Юртимизга ҳали давоми...

02:04 / 02.05.2020 3759
КОВИД19 фан ва фалсафага ҳам кириб келгач, эронликлар аллома Ибн Сино меросига қайтадан қизиқа бошладилар. давоми...

03:37 / 18.07.2020 3699
1. Жинсий етилиш. Ташқи таъсирлар дугоналари ёки оммавий ахборот воситалари таъсирида қизлар жозибалироқ давоми...

23:21 / 19.10.2022 3874