Коронавирус вақтида Ибн Синодан нималарни ўрганамиз?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 КОВИД-19 фан ва фалсафага ҳам кириб келгач, эронликлар аллома Ибн Сино меросига қайтадан қизиқа бошладилар. Нью Йорк. Ҳар куни кечки соат 7 бўлди дегунча, биз балкон ойнасидан ёки эшик олдида туриб идиш-товоқларни бир-бирига уриб, короновирус билан оғриганларга қараётган шифокор ва ҳамшираларимизга ташаккур изҳор этамиз. Мажбурий меҳнатдан қочмай, ҳаётларини хавфга қўйиб ишлаётганлари учун улардан жуда миннатдормиз. Дунёдаги минглаб олимлар томонидан вирусни енгиш учун зарурий билим ва биомедик воситалар устида иш олиб борилаётган бир пайтда, Қўшма Штатлар, Бразилия ёки Ҳиндистон каби инқирозга юз тутаётган ҳудудлар ва уларнинг раҳбарлари – Доналд Трамп, Жаир Болсонаро, Нарендра Моди фуқаролар соғлиғидан кўра, уларнинг молиявий қизиқишларини ҳимоя қилишга кўпроқ эътиборни қаратмоқда. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейсус ёки Аллергия ва Инфекцион касалликлар Миллий Институти раҳбари Антони Фаужига ўхшаш шахсият эгалари тартибсизликлараро оқилона фикр юритувчилар сифатида пайдо бўлиб қолишди. Фан дуч келаётган муаммолар Олим ва шифокорлар қутқарувчи образида, фан эса кундан кун ўсиб бораётган муаммоли ҳолатларни бартараф этувчи восита бўлиб хизмат қилмоқда. Жеки Флин Могенсен (Мотҳер Жонес нашриёти, муҳаррир ёрдамчиси)нинг мақоласида қуйидагиларни ўқишимиз мумкин: “Фаннинг чалкаш ва ёмон томони ҳам борки, короновирус уни юзага чиқаряпти. Бунда тадқиқотчилар жамоасига натижаларни етказиб бериш, акедемик газеталар учун нашр қилиш ва медиа пойгачиларига қўрқув остидаги аҳоли учун янги маълумот олиб келиш вазифа қилиб белгиланди...” Янги ва ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган “сирли вирус” шифокорларни таваккалчилик асосида иш кўришга ундамоқда. Айнан тиббий дори-дармонлар наф бермаётгани исботлангач, халқ табобатига ўз-ўзидан эҳтиёж туша бошлади. Бизнинг даврда Ибн Сино КОВИД-19 пайдо бўлиши билан, мусулмонлар оламида машҳур тиб уламоси Ибн Сино (980-1037) меросига бўлган қизиқиш орта бошлади. Тарихчи Жамол Мусави сўзларига кўра, буюк олим вафотидан 600 йил ўтган бўлса-да, унинг 5 жилддан иборат “Тиб қонунлари” асари табобат олами тарихида ва таълим дастурларини ривожлантиришда асос бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Ҳам тиб олими, ҳам буюк файласуф, Уйғониш даври намоёндаси бўлган аллома мусулмон оммаси учун ғурур ва ифтихор сиймосидир. Ибн Сино мантиқ, метафизика, тасаввуф, психология, мусиқа, математика ва тиббиёт соҳасида ижод қилган. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти қабул қилган чоралардан биринчиси Ибн Сино айтиб кетган “мулоқотни тўхтатиш” бўлди. Унинг шоҳ асари бўлмиш “Тиб қонунлари”да карантиннинг 40 кун ичида юқумли инфекция тарқалиши секинлашиши келтирилган. Китобда бактерия, микроблар касаллик келтириб чиқариши, одамлар қандай қилиб жиддий инфекцияларни тарқатиб юборишлари ҳақида гап борар экан, агар шундай ҳол рўй берса, хотиржамлик, тинчланиш усули тавсия қилинган. Ибн Сино фикрига кўра, айнан қалб ва тана касалликни организмга олиб кирувчи воситалардир. У мижозларининг кўриш қобилиятини ёш, тана, мизож (темперамент), овқатланиш ва турмуш тарзи орқали текширган. Кимнинг жигари соғлом ёки хаста эканлигини қўлларга қараб айтиш усулидан фойдаланган. 32 ёшли табиб Буюд давлати қиролини даволайди ва мукофоти ўлароқ табибни вазир этиб тайинлайди. Аммо қирол оламдан ўтгач, унинг ўғли тахтга ўтиради. Жаҳлдор шаҳзода табибни тўрт ой ҳибсда сақлайди. Ибн Сино шогирди Журжоний ёрдами билан қочишга муваффақ бўлади. Италиянинг машҳур шоири Данте "Илоҳий комедияси"да Шарқ донишмандлари қаторида Ибн Синони янги ғояларни тарғиб этувчилар қаторида тилга олган. Буюк файласуф ва олим сурати ҳанузгача Европадаги кўплаб тиббий муассасалар деворида осилиб турибди. Мазкур синовли кунларда дунё фойдаланаётган Ибн Сино тавсиялари ҳали кўплаб авлодлар учун хизмат қилади. Ҳамид Дабаши Манба: aljazeera.com Ирода Исмоилова таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир аъзоимизнинг ижтимоий ҳаёт, оила билан боғлаб турувчи эмоционал ҳолатлари бўлиб, бу ҳолатлар ақлий давоми...

04:09 / 09.07.2020 3382
БиласизмиТатиуровка нимадан тайёрланадиТатиуровка қилиш жуда кучли оғриқ билан амалга ошадиган жараён давоми...

21:37 / 08.04.2020 3846
1. Жинсий етилиш. Ташқи таъсирлар дугоналари ёки оммавий ахборот воситалари таъсирида қизлар жозибалироқ давоми...

18:21 / 19.10.2022 2865
Коронавирус келтириб чиқарадиган хос белгилардан бири ҳид ва таъм сезгисининг йўқолишидир. Аслида грипп ва давоми...

17:31 / 25.07.2020 3203