Англиялик опа-сингиллар Исломни қабул қилишди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Aнглиялик  опа-сингиллар Никки ва Эмининг Исломни қабул қилишларига машҳур  футболчи,  "Ливерпул" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ сабабчи бўлди. Британиялик машҳур ҳужумчи  Муҳаммад Салоҳ уларнинг севимли футболчиси.

Асли мисрлик бўлган бу футболчи фаол мусулмонлардан саналади.

Никки ва Эми Ислом динига қизиқишларининг сабабини изоҳлаб: "Бизда Европа мусулмонларининг ҳаёти, шунингдек, Муҳаммад Салоҳнинг камтарлиги катта таассурот қолдирди", дейди. Опа-сингиллар Ислом динини дарров қабул қилишмади,  бу динни узоқ ўрганишди. Улар таътил даврида тез-тез Мисрга боришди ва у ерда илк бор Ислом дини ҳақида  эшитишди. Қизиқишлари ортиб,  бу динни ўргана бошлашди. Уларни Европада яшовчи мусулмонлар, шунингдек, севимли жамоаси “Ливерпул”да  ўйнайдиган футболчи Муҳаммад Салоҳнинг ҳаёти ва қилаётган ишлари жуда қизиқтирарди ва бу нарса уларнинг Исломни қабул қилишларида муҳим роль ўйнади.

Миср давлатига қилган охирги сафар опа-сингиллар ҳаётида жуда муҳим ўрин эгаллади. Улар шу сафар давомида Исломни қабул қилишди.

Манба: islamisemya.com

Мавзуга оид мақолалар
Кеча 15 июнь 2019 йил санасида Хадичаи Кубро аёлқизлар ўрта махсус Ислом билим юртида 20182019 ўқув йили давоми...

21:24 / 16.06.2019 6747
Карлсруэ педагогика университетида Германия дарс берувчи мусулмон доктор Йорг Имран Шретер иш вақтида давоми...

01:13 / 15.09.2020 5627
Минглаб инсонлар учун диний илммаърифат ўчоғи бўлган Мисрнинг Қоҳира шаҳрига илм истагида бориб, у ерда давоми...

03:15 / 09.08.2020 4150
Шу йилнинг 27 декабрь куни пойтахтимиздаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфrdquo мажмуасида давоми...

08:33 / 28.12.2023 2756