Муслима ўқувчи “Дунёнинг энг иқтидорли мактаб ўқувчиси” деб тан олинди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жон Хопкинс номидаги Aмерика иқтидорли ёшлар маркази нигериялик Фарида Ойололуга “Дунёнинг энг иқтидорли ўқувчиси” номини берди. Нигериянинг Лагос шаҳрида истиқомат қилувчи Фарида Гринспрингс мактаби ўқувчиси, у иқтидорли ва истиқболли болалар ва ўсмирларни топиш учун дунёнинг турли таълим муассасаларига юборадиган ташкилот синовидан аъло даражада ўтди.

Фарида Ойололу муваффақиятларининг асосий сабабчиси устозлари эканини таъкидлаб: «Aгар менинг илм олишимда ўқитувчиларим меҳнати бўлмаганида, мен қисқа вақт ичида ҳеч қачон яхши натижаларга эришмаган бўлардим. Улар менга фикрлашни ва математикага бўлган қизиқишларимни ривожлантиришга ёрдам бердилар. Мен улардан жуда миннатдорман ”, дейди

Жон Хопкинс номидаги Aмерика иқтидорли ёшлар марказининг ўқув дастури дунёнинг 85 мамлакатини қамраб олади.

Марказ ҳар йили бундай иқтидорли ўқувчи ва талабаларга ёрдам бериш учун 4 миллион доллар ажратади. Эндиликда Фарида ҳам  чет элда яхши таълим олиш имкониятига эга.

Манба: islamisemya.com

Мавзуга оид мақолалар
Бугунги кунда илмфан соҳасини кўпчилик эркаклар билан боғлайди. Бундай тарафкашликнинг олдини олиш ва давоми...

02:10 / 12.02.2020 4831
Испаниялик Аманда Фигерас учун бу йилги Рамазон биринчиси эмас. У шаҳодат калимасини келтирганига бир неча давоми...

20:57 / 14.05.2020 4469
27 декабрь 2023 йилҚадим Бухоронинг етти пир мақбараларига қилинган зиёрат сафаримиз дастлаб тариқат давоми...

01:22 / 28.12.2023 1500
АҚШ армиясида хизмат қилган биринчи мусулмон аёл Салеҳа Жабин Америка ҳаво кучлари капелланида хизмат давоми...

02:36 / 21.02.2021 4670