Муслима аёл Рамазон учун ноёб уй безаклари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Канаданинг Миссиссога штатида мусулмон тадбиркор оила Рамазонга хос безакларни ясаб, аҳолини яқинлашиб келаётган муқаддас ойнинг байрамона муҳитини ҳис қилишига сабаб бўляпти.

"Мусулмонлар байрами учун безакларимиз билан улар орасида, жамиятнинг қолган қисми Янги йил ёкм Рождествода ҳис қиладигандай, қувонч ҳисси пайдо бўлишига умид қиламиз", дейди декорлар ижодкори Башорат Раҳмон.

Аёлнинг айтишича, фарзандлари ҳар йили Рамазон ва Қурбон ҳайити учун уйни безашни илтимос қилишади. Бу эса Башоратни шу фаолият билан шуғулланишга илҳомлантирган.

"Фирмани очганимиздан сўнг, биз Шимолий Америкадаги кўплаб оилалардан ижобий фикрлар олдик, улар ниҳоят ушбу энг зарур ғояни бозорга чиқарганимиз учун бизга миннатдорчилик билдирдилар", дейди у.

Мавзуга оид мақолалар
2023 йил. 20 июль. Москва.Устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ бошчилигида бир гуруҳ ижодий жамоамиз билан Москвага давоми...

23:12 / 22.07.2023 2807
Шу йилнинг 31 январь куни Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятининг Ўш Драма театрида 1 февраль ndash Бутунжаҳон давоми...

23:00 / 01.02.2021 4449
Муслима аёлларнинг анъанавий ниқоблариНиқоблар бу йилнинг кенг тарқалган, энг асосий тренди давоми...

00:00 / 07.08.2020 5318
Вақтивақти билан ҳаёт тарзимизда ниманидир янгилаш истаги бизни безовта қилиб туради. Бу вазиятда биз давоми...

06:47 / 16.03.2020 5566