Илм-фан соҳасида кашфиёт қилган муслима аёллар кимлигини билишни истайсизми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2016 йил йилдан бошлаб, ҳар йили 11 феврал куни БМТ қарорига биноан “Халқаро илмда аёллар ва қизлар куни” сифатида нишонланади. Бундан кўзланган мақсад, аёлларимизнинг илм-фандаги салоҳиятига эътибор қаратиш ва қўллаб-қувватлашдан иборат.

Шариатимизда илм талаб қилиш ҳар бир муслим ва муслимага фарздир. Қуръони каримда “илм” сўзи 765 маротаба такрорланади. Ислом тарихида ҳам аёл олимларининг фаолияти жуда кенг бўлган. Замонамиз мусулмон аёлларининг муайян қийинчиликларга қарамасдан илм-фан, технология, ижтимоий фаолиятда юксак мукофотларни қўлга киритганлари ҳам бир талай.  Саҳифаларимизни кузатиб боринг, улар ҳақида маълумотлар бериб борамиз.

Самира Иброҳим Ислом

Профессор Самира Иброҳим Ислом Саудия Арабистонидан келган фармаколог ва мусулмон олими.

У Қирол Абдулазиз университети қошидаги Қирол Фаҳд тиббиёт илмий-тадқиқот марказининг Дори-дармонларни мониторинг қилиш бўлимининг бошлиғи. Самира хоним Саудия Арабистонида аёллар учун расмий университетда таълим бериб, унинг бу фаолияти таълим ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. У  2000 йилда  ЮНEСКО томонидан таниқли олим сифатида тан олинган, унинг тадқиқотлари дорилар хавфсизлиги дастурини ишлаб чиқишда муҳим омил бўлган.

Несрин Гаддар

Несрин Гаддар ‒ Ливанлик муҳандис-механик,  Американинг Байрут Университетининг машинасозлик профессори, “Амалий механика” журналининг муҳаррири ва Ислом Жаҳон Фанлар академиясининг илмий ходими.

Доктор Гаддар амалий энергия, энергетик тадқиқотлар ва биотехнология соҳаларида ихтисослаштирилган ўқув дастурлари ва лабораторияларини ишлаб чиқишда  пешқадамлардан бўлган.  2014 йилда у “Shaper of Energy Future”нинг Ислом дунёсида илм-фан соҳасидаги “Энг нуфузли 20 та аёл” рўйхатига киритилган.

Мавзуга оид мақолалар
     Инсон зоти ўз табиатига кўра танҳо яшай олмайди. Оила қуради. Оилалар эса бирлашиб, жамият шаклланади. давоми...

12:52 / 01.02.2017 7180
Агар зикр ва муроқаба қилсангизлар ёки ҳар кеча ва кундузда Аллоҳни зикр қилиш учун бирор вақт давоми...

00:54 / 24.03.2019 4199
Кичкинагина Фотима исмли қизалоқ бор. У жудаям аҳил ва иноқ бир хонадонда ўсиб улғаймоқда. Отаси такси давоми...

10:16 / 02.12.2016 5065
Рамазон ойида мусулмон кишининг овқатланиш режими ва умуман яшаш тарзи ўзгаради ва унда соғлом ҳаёт тарзини давоми...

15:02 / 25.04.2021 10310