Қуръонга бўлган муҳаббат
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сузана Дерани, америкалик, олий ва ўрта таълим тарих фани ўқитувчиси, Қуръон, тафсир ва тажвид йўналишларида 20 йиллик тажрибага эга. У ўз ҳаётида Қуръонга бўлган муҳаббат ҳақида шундай ҳикоя қилади:

 “Мен Америка Қўшма Штатларида туғилиб вояга етдим. Онам бизни таълим олишимиз учун барча шарт-шароитлар яратиб берар эдилар. Мен у пайтлари жуда кичкина эдим! Бир куни мени ойим Қуръон ўрганишим учун устозга олиб бордилар. Биринчи кундан бизнинг дарсларимиз бошланиб кетди, душанбадан шанбагача эртаю кеч ўша ерда бўлар эдик. Мендан 3 ёш кичкина синглим ҳам дарсларга қатнашар эди, синглим билан дарс вақтлари, устозимиз ва ҳаттоки Қуръондаги саҳифамиз ҳам бир хил эди. Аммо  мен Қуръон ўрганишда синглимдан сустроқ эдим. Мен бу ўрганишни ҳеч қачон осон бўлмайди, деб ҳис қилар эдим! Лекин қалбимнинг тубида Қуръонга бўлган муҳаббат менга янада кўпроқ шуғулланишга ундар эди.

Бир куни мен бир қариндошимникига бордим. У қариндошларимиз ичида энг ёши улуғлардан эди. У шундай деди: “Қуръон бизнинг энг яқин дўстимиз бўлиши керак, ундаги ҳар бир сурани биз бирдек севишимиз керак, аммо ҳар бири ўзига хос бир нарсани бизга беради. Қуръон билан алоқалар ўрнатар экансан, барча ишлар сенинг ёнингга ўз-ўзидан келиб бошлайди ва сен илмга жуда чанқоқ бўлиб қоласан!”

  У жуда тўғри айтган эди! Бошингизга ғам-ташвиш тушганида, аввало, сиз Аллоҳга юзланинг! Роббимизнинг бу илоҳий китобини ўқисангиз, ғам-ташвишингиз кетиб, яхшилик қандай келиб қолганини сезмай қоласиз!

Илк бор тажвид илмидан ижоза олганимда, ўз олдимга мақсад қўйдим: “Қуръони каримни 19 ёшимгача ёд оламан!” Алҳамдулиллаҳ, бу мақсадимга эришдим! Шундай суралар бўлдики, масалан, Ҳуд сураси, уни ёдлаш жуда қийин бўлди. Аммо Юсуф сурасини жуда осон ёдладим. Бир кунда ёд олишга муяссар бўлдим!

Бир куни устозим менга Сабаъ сурасидан бир неча оят ўқиб бердилар. Ва менга: “Аллоҳнинг раҳматига эришишни истасанг, Қуръонга қайт, ўрган ва ўргат!” дедилар. Бу устозим билан бизнинг охирги учрашувимиз бўлди. Улар бу оламни тарк этдилар!

Шуни қайта-қайта таъкидлайманки, сиз ҳамиша олдингизга мақсад қўйинг! Ҳозирги сизнинг кичкинагина мақсадингиз келажакда катта-катта ютуқларга олиб келади! Оз-оздан бўлса ҳам, лекин бардамом бўладиган илм ҳақиқий илмдир! Буни асло унутманг!”

Мавзуга оид мақолалар
  «Ийд» сўзи  «қайтиш» маъносини билдиради. Байрамлар қайтақайта келгани учун «ийд» деб номланган. Энг давоми...

14:04 / 30.11.2016 3979
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят «Бир куни биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида давоми...

07:47 / 17.10.2016 4912
Аллоҳнинг карамли юзини жаннатда кўришни орзу қиламиз. Бунга қандай эришиш мумкин Аллоҳга қасамки, банда давоми...

08:15 / 01.11.2018 4840
embedhttpswww.youtube.comwatchvdeFkPhOYc2wembed

09:17 / 13.08.2018 4951