Муслима аёл “2020 йилнинг миллий спортчиси” деб тан олинди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муслима аёл Зайнаб Алема Буюк Британиянинг машҳур “Sunday Times” нашрига кўра, “2020 йилнинг миллий спортчиси” деб тан олинган.

“Zee” номи билан танилган Зайнаб Алема Челси ва Вестминстер касалхоналарида чақалоқлар учун интенсив терапия ҳамшираси бўлиб ишлайди.  Шунингдек, у “Studs In The Mud” регби хайрия жамғармасининг асосчиси бўлиб, у аёлларга спорт билан шуғулланиш учун асбоб-ускуна ва жиҳозларни тақдим этади.

Шунингдек, унинг яна кўплаб мусулмон аёлларни регбини синаб кўришга ундашга қаратилган лойиҳалари ҳам мавжуд.

«Зайнаб барча стереотипларни йўқ қилиб, у ўзини севимли турмуш ўртоқ, меҳрибон она сифатида яхши билади. У профессионал тиббиёт ходими сифатида танилган. У фаол ижтимоий ҳаёт кечиради. У доимо спорт билан шуғулланишга вақт топади », деб ёзади “Sunday Times” нашри.

Айни пайтда у “Барнс” регби клубида ўйнайди, ўзини у ерда уйдагидек ҳис қилишини таъкидлаб, шундай дейди: «Мен туфайли яна бир мусулмон аёл бизга қўшилди,  бу эса жуда ажойиб!» дейди.                                                                                                                                                      Манба: islam.ru                                                                                                                         Бибиражаб таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум, ҳурматли опасингиллар Диққат, танловBintuSodiq канали ҳар йилги анъанага мувофиқ, бу йил ҳам давоми...

02:06 / 21.04.2020 4225
Давлатимиз раҳбари ҳозирги кунда бутун дунёда катта ташвиш ва хавотир уйғотаётган масалага тўхталиб давоми...

04:09 / 31.10.2023 2929
Дунё муслималарига хушхабар Ва ниҳоят Ғарб модаси Ўрта Шарқ томон йўл олди. Йўл ҳам айланма эмас, том давоми...

18:47 / 28.02.2017 9055
Ҳазратимиз халқимизга Аллоҳ таолонинг муборак китобини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

22:36 / 04.06.2023 2566