БМТ: “2050 йилга келиб инсониятнинг 40 фоизи сув танқислиги муаммосига дуч келади”.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Бугунги кунда жаҳоннинг 43 мамлакатида яшовчи 700 миллионга яқин киши сув етишмовчилигидан азият чекади. 2,7 миллиард одам эса ҳар йили камида бир ой мобайнида сув танглиги кузатиладиган минтақаларда истиқомат қилади.

Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди (WWF) маълумотларига кўра, дунё сув заҳирасиинг 2,5 фоизинигина чучук сув ташкил этади, устига-устак бу ичимлик сувининг 70 фоизи музликларда мужассам.  

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти келтирган маълумотларда айтилишича, ҳозирда 785 миллион киши ичимлик сувидан маҳрум, 144 миллион киши эса тозаланмаган сувни ичади.

2 миллиард инсон канализация оқава сувлари аралашган ичимлик сувини истеъмол қилади, бу эса вабо, ичбуруғ (дизентерия), терлама (тиф), полиомиелит каби касалликларнинг тарқалиши хавфини туғдиради.

БМТ маълумотларига биноан, жаҳонда сув истеъмоли ҳажми 6 баробарга ошган  ва бу кўрсаткич тинмай ўсиб бормоқда. Бутунжаҳон ташкилоти экспертлари 2050 йилга бориб инсониятнинг 40 фоизи сув танқислиги муаммосига рўбарў келишини маълум қилишмоқда.    

Манба: islam.ru

Камола Одилова  тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Жон Хопкинс номидаги Aмерика иқтидорли ёшлар маркази нигериялик Фарида Ойололуга Дунёнинг энг иқтидорли ўқувчисиrdquo номини берди. Нигериянинг Лагос шаҳрида давоми...

20:53 / 24.08.2021 11855
Шу йилнинг 21 ноябрь санасида Пешқадамлар карвониrdquo лойиҳасининг биринчи банди аъзолигига номзодлар билан учрашув бўлиб ўтди. Маълумки, лойиҳанинг биринчи банди давоми...

21:49 / 26.11.2022 2858
Коми Республикасида мусулмонлар учунйўл ҳаракати қоидалари яратилдиРоссия Федерациясига қарашли Коми Республикаси Мусулмонлар диний бошқармасида йўл ҳаракати давоми...

13:26 / 25.03.2020 2157
Минглаб инсонлар учун диний илммаърифат ўчоғи бўлган Мисрнинг Қоҳира шаҳрига илм истагида бориб, у ерда истиқомат қилаётган юзлаб юртдошларимизни ўзида жамлаган давоми...

17:15 / 08.08.2020 2211