Жо Байден мактабларда исломий дарсларни жорий қилишни таклиф қилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


AҚШ президентлигига асосий даъвогарлардан бири собиқ вице-президент, Демократик партияси аъзоси Жо Байден барча Aмерика мактабларида Ислом динига оид дарсларни жорий қилишни таклиф қилди.

“Мактабларимизда Ислом дини ҳақида кўпроқ билим беришларини истардим. Чунки Ислом  дини  энг  кўп эътиқод қилинувчи дин ҳисобланади”, деди Жо Байден.

Шунингдек, у амалдаги президент Доналд Трампнинг ҳокимият тепасига келиши билан, бир қатор мусулмон мамлакатлари аҳолисининг AҚШга киришига қўйилган тақиқни бекор қилишни режалаштираётганини таъкидлади. Яна унинг  таъкидлашича, Доналд Тармп баъзи хатти-ҳаракатлари туфайли мамлакатда ва бутун дунёда исломофобиянинг кескин ўсишига олиб келган.

Эслатиб ўтамиз, AҚШда президентлик сайловлари 3 ноябрь ойида бўлиб ўтади. Маълумки, амалдаги президент Доналд Трамп республикачилар партиясидан сайланади. Демократлар эса  Жо Байденни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Манба: islamisemya.com

Дилноза Мамадалиева таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Хориж фуқаролари Умра мақсадида 1 ноябрдан бошлаб Саудия Арабистонига кириши мумкин бўлди. Қирол Абдулазиз давоми...

00:09 / 23.11.2020 3520
Канаданинг Миссиссога штатида мусулмон тадбиркор оила Рамазонга хос безакларни ясаб, аҳолини яқинлашиб давоми...

19:28 / 22.03.2021 7649
Шу йилнинг 27 декабрь куни пойтахтимиздаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфrdquo мажмуасида давоми...

08:33 / 28.12.2023 2756
БРИТАНИЯ ТАРИХИДАГИ ОЛАМШУМУЛ ЯНГИЛИК Британиядаги катта масжидлардан бирида мусулмонларга карантин давоми...

21:00 / 17.04.2020 4825