Мухтасар ҳанафий фиқҳи «Беҳишти зевар» #фиқҳ_дарслари Қудуқлар боби
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мухтасар ҳанафий фиқҳи «Беҳишти зевар» #фиқҳ_дарслари Қудуқлар боби 

162-масала

Қудуққа қўй ёки сичқон тушиб кетиб, тириклигича чиқариб олинса, сув нажосат бўлмайди (агар баданида нажосат бўлмаса).

 

163-масала

Мушук тишлаб, жароҳатлаган сичқон қочиб, қудуққа тушиб кетса, сувнинг ҳаммаси чиқариб ташланади.

 

164-масала

Қудуққа бадани нажосатли сичқон тушса ҳам ундаги барча сув чиқариб ташланади.

 

165-масала

Агар сичқоннинг думи ёки қони оқувчи калтакесакнинг думи узилиб, сувга тушса ҳам барча сув чиқариб ташланади.

 

166-масала

Қудуққа нажас нарса тушса ва уни чиқариб ташлаш имконсиз бўлса, ўша нарсанинг сифатига қаралади. Бу нарса ўзи пок бўлиб, нажосатли кийим, оёқ кийим ёки тўп каби нажосат теккани учун нажасга айланган нарса бўлса, уни чиқариб ташлаш вожиб эмас. Бундай ҳолатда қудуқдаги сув чиқариб ташланса, покланади. Лекин ўша нарса ўлимтик каби аслида нажас бўлса, қудуқ ўша нажас нарсани ўзлаштириб, балчиқ ҳолига келгунича покланмай туради, сўнгра қудуқнинг барча суви чиқариб ташланади.

 

167-масала

Сув чиқариб ташлашда узлуксизлик шарт қилинмайди. Бироз сув чиқаргач, тўхтаб, кейин қолганини чиқариб ташлаш ҳам мумкин бўлиб, шунда ҳам қудуқ покланади.


Мавзуга оид мақолалар
СувҳукмлариҚудуқлар боби147масалаТуя ёки қўйнинг тезагидан бир ёки бир нечтаси қудуққа тушиб кетса ва давоми...

22:16 / 10.07.2020 1496
Мухтасар ҳанафий фиқҳи.Беҳишти зевар,Жунубликка оид ҳукмлар112масалаЖунуб кишига масжидга кириш ҳаромдир, давоми...

17:00 / 12.06.2020 2082
Мухтасар ҳанафий фиқҳи.Беҳишти зевар,Сув ҳукмлариТаҳорат қилиш жоиз бўлган ва бўлмаган сувлар119масалаЁмғир давоми...

22:01 / 17.06.2020 2407
Мухтасар ҳанафий фиқҳи.Беҳишти зевар,111масалаМусулмон киши вафот этса, мусулмонларга уни ювиш ғусл қилдириш давоми...

22:00 / 07.06.2020 2052