Мухтасар ҳанафий фиқҳи «Беҳишти зевар» Қудуқлар боби
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мухтасар ҳанафий фиқҳи

«Беҳишти зевар»

Қудуқлар боби


158-масала

Агар қудуқ булоқли бўлиб, ундаги барча сувни чиқариб ташлашнинг имкони бўлмаса, сувни чиқариб ташлаган сари сув отилиб чиқиб, кўпаяверса, нажосат тушган вақт миқдорича оқизиб юборилади.


Фойда: қудуқдаги сувнинг миқдорини турли усуллар билан билиш мумкин. Қуйида уларнинг баъзиларини келтирамиз:

1. Масалан, сувнинг чуқурлиги 5 зироъ бўлсин (буни қудуққа арқон ташлаб, унинг неча зироъ жойи ҳўлланганига қараб билиш мумкин). Ундан кетма-кет 100 челак сув чиқариб ташланади. Кейин сувнинг сатҳи қанча камайганига қаралади. Мисол учун, бир зироъ камайган бўлса, сувнинг миқдори 500 челак экани маълум бўлади. Демак, 500 челак сув чиқариб ташланади.

2. Сув ишидан хабардор, одил икки эркакнинг сўзи олинади. Улар қанча миқдор десалар, шунча сув чиқариб ташланади.


159-масала

Сувнинг миқдорини ҳеч бир усул билан билишнинг иложи бўлмаса, 300 челак сув чиқариб ташланади.


160-масала

Қудуққа қачон тушгани номаълум, шишмаган ва парчаланмаган ўлик сичқон топилса, бу қудуқдан таҳорат олганлар бир кунлик намозини қайтадан ўқийди, ўша сувда ювилган кийимларини қайтадан ювади. Агар сичқон шишган ёки парчаланган бўлса, уч кеча-кундузлик намозини қайта ўқийди. Бу сувдан таҳорат олмаганлар ҳеч нарсани қайтадан қилмайдилар. Бу эҳтиёт юзасидандир. Баъзи фуқаҳолар: «Бундай қудуқдаги сув унда сичқон топилган пайтдан бошлаб нажосат бўлган деб эътибор қилинади. Ундан аввал ўтган кунлардаги намозлар қайта ўқилмайди», дейишган бўлиб, бу сўзга амал қилса бўлади.


161-масала

Қудуққа жунуб ёки кофир одам тушса ҳам, бадани ва кийимида нажосат бўлмаса, сув нажосат бўлмайди. Лекин бадани ёки кийимида нажосат бўлса, сув нажосат бўлади, қудуқдаги барча сув чиқариб ташланади. Агар нажосат борлигига шубҳа қилинса, шубҳа билан сув нажосат бўлмайди. Лекин қалб хотиржам бўлиши учун ва шубҳани кетказиш учун 20 ёки 30 челак сув чиқариб ташлаш мандуб бўлади.

Ашраф Али Таҳонавий

Мавзуга оид мақолалар
Мухтасар ҳанафий фиқҳи.Беҳишти зевар,СувҳукмлариҚудуқлар боби154масалаҚудуққа сичқон ёки чумчуқдек кичик ҳайвон тушиб, ўлиб қолса, лекин шишмаса ва парчаланмаса, давоми...

14:21 / 16.07.2020 1506
Сув ҳукмлариТаҳорат қилиш жоиз бўлган ва бўлмаган сувларСувга оид ҳукмлар140масалаАгар сувга нажосат тушсаса ва у билан сувнинг учта сифати ўзгарса, ундан давоми...

15:33 / 02.07.2020 1942
СувҳукмлариҚудуқлар боби147масалаТуя ёки қўйнинг тезагидан бир ёки бир нечтаси қудуққа тушиб кетса ва синдирмай чиқариб ташланса, чўл ёки шаҳар ичидаги қудуқ давоми...

17:16 / 10.07.2020 1355
Мухтасар ҳанафий фиқҳи.Беҳишти зевар,111масалаМусулмон киши вафот этса, мусулмонларга уни ювиш ғусл қилдириш фарз бўлади. Бу иш улар учун фарзи кифоядир.Ғусл қилиш давоми...

17:00 / 07.06.2020 1900