“Ислом – менинг муваффақиятим калити"
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунёга машҳур америкалик хонанда Акон (тўлиқ исми Алиум Дамала Бадара Эйкон Тиам)  Маккаи мукаррамага ташриф буюриб, Умра зиёратини амалга оширди. У таассуротларини шундай изоҳлади: "Омадим бор экан, Аллоҳ мени ўз байтига чақирди".

Хонанда инглиз тилидаги турли хил треклари билан танилган, шунингдек, улар орасида реп йўналишидаги қўшиқлар ҳам бор. Акон ўз суҳбатида: "Муваффақиятимнинг сабаби Аллоҳга иймон келтириш ва Исломга эргашишдир", деди.

Умра зиёратини COVID-19 пандемияси тарқалмай туриб бажаришга улгурган машҳур юлдузнинг Маккада тушган сурати турли ижтимоий медиа платформаларида тезлик билан тарқалди. Кўплаб таниқли Ислом воизлари юлдузнинг расмини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойладилар ва Аконни Каъба ‒ Аллоҳнинг уйида амалга оширган умра  зиёрати билан табрикладилар.

Хонанда Маккада яқин дўстларининг оила аъзолари билан кўришди, унинг турли хил одамлар билан тушган кўплаб расмлари ижтимоий тармоқларни забт этди, улар орасида You tubeдаги кўплаб видеолар ҳам турли манбалар томонидан жойлаштирилди.

Акон Маккада умра қилар экан, аксарият мусулмонлар Аконнинг мусулмон эканлигини билишмас эди. Одамлар унинг Каъбани тавоф қилиб юрганини томоша қилиб ҳайратланиб қарашди. Чунки кўпчилик мусулмонлар Аконни 1973 йил 16 апрелда АҚШнинг Миссури штатининг Сент Луис шаҳрида мусулмон оиласида туғилганини билишмайди.

Унинг суҳбатлариларидан бири ижтимоий тармоқларда тез тарқалди ва таниқли медиа-шериклар томонидан кенг ёритилди. Бундай суҳбатларнинг бирида Акон: “Ислом – менинг муваффақиятим калити" ёки бошқача қилиб айтганда "Мусулмон эътиқоди – муваффақият калити", дея фикр билдирган эди.

Акон: “Яратган Қодир Аллоҳим менга қандай ҳам кўп бойлик ато этибди! Мен жаннат аҳлидан бўлишим учун энди уни камбағалларга инфоқ қилишни истайман”, дейди.


Дилноза Мамадалиева таржимаси


https://muslimaat.uz/maqola/36663

t.me/muslimaatuz

Мавзуга оид мақолалар
Шу йилнинг 21 ноябрь санасида Пешқадамлар карвониrdquo лойиҳасининг биринчи банди аъзолигига номзодлар билан давоми...

03:49 / 27.11.2022 3448
AҚШ президентлигига асосий даъвогарлардан бири собиқ вицепрезидент, Демократик партияси аъзоси Жо Байден давоми...

17:18 / 25.07.2020 2281
Қадимий ва классик шарқ иқтисодиёти олий мактаби институти quotРоссияда Мусулмон оламиquot деб номланган давоми...

16:58 / 06.07.2020 3189
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳаётларини ўқир экансиз, у кишининг болаликларидан давоми...

18:13 / 04-yanvar 1512