Дунё мусулмонлари ҳақида 10 та факт
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунё мусулмонлари ҳақида 10 та факт

Бугунги глобаллашган оламда, мусулмонларнинг турли миллат вакилларидан ташкил топганлигини яхши биламиз. 2015 йилги Pew Research Center тадқиқотига кўра, ер юзида 1,8 миллиард мусулмонлар қайд этилган. Келинг, сиз билан буткул ўзгача маданият, тил ва тарихларига эга бўлган мусулмонлар учун тегишли 10 та фактни кўриб чиқсак.

1. Дунё бўйича энг кўп, яъни 220 миллиондан ортиқ  мусулмонлар Индонезия давлатида яшайди. Ер юзидаги барча мусулмон аҳолининг 12,6 фоизини айнан шу миллат вакиллари ташкил қилади.

Индонезия

2. Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларига кирувчи Малайзия, Сингапур ва бошқа кўплаб мамлакатларда яшовчи мусулмонлар сони 972 миллиондан ортиқ. Бу кўрсаткич  аҳолининг 61 фоизни ташкил қилади.

Таиланд

 

3. Ҳиндистон, Эфиопия ва Хитой давлатлари мусулмонлар энг кам яшовчи давлатлар учлигига киради. Шунга кўра, Ҳиндистонда 161 миллион, Эфиопияда 28 миллион ва Хитойда 21 миллиондан ортиқ мусулмонлар бор. Уларнинг сони кам бўлса-да, аҳолининг асосий қисмини ташкил этади.

Эфиопия

4. Ҳиндистон ва Покистон давлатларида дунё мусулмонларининг 21 фоизи истиқомат қилади.  

Ҳиндистон

5. Шимолий Африка ҳамда Яқин Шарқда аҳолининг 20 фоизини  мусулмонлар ташкил қилади. Энг қизиғи шундаки, қолган 80 фоизи арабларга тегишли эмас. Демак, мусулмонлар ‒ бу фақат араблар, дегани эмас.

Миср

6. Лотин Америкасида қарийб 5 миллионга яқин  мусулмонлар яшайди.

Бразилия

7. Кариб денгизи мамлакатида эса, 500 минг мусулмон истиқомат қилади. Бу ерларга илк мусулмонлар савдогарлар орқали кириб келган. Африкадаги мусулмонлар ҳам шу оролга олиб келинган. Ҳозирги кунга келиб бу катта оролдаги масжидлар сони 500 тага етди.

Тринада ва Тобаго

8. Ғарбий Африкадаги Нигерия, Сенегал ва Бенин Республикалари аҳолиси жуда кўп мусулмонларни ўз ичига олади. 2030 йилга келиб, бу ўлка 257 миллион мусулмонлар учун бошпана бўлиши кутилмоқда.

Нигер

9. Нигерия Республикаси 50 фоизи мусулмонлардан иборат аҳолиси билан Ғарбий Африкада етакчи ўринда туради. 2030 йил учун 117 миллион рақами тахмин қилинган, яъни мусулмонлар сони ортиши кўзда тутилган.

Нигерия

10. Ер юзида мусулмонлар юздан ортиқ тилда гаплашишади. Улар турли этник таркибга ва маданиятга эга бўлганликлари боис, тилларнинг аниқ сонини кўрсатиш имконсиздир. Тарихга назар солсак, барбар, уйғур, тожик, малай, малдиван ва татар тиллари асосий мулоқот воситаси ҳисобланган.

Ўзбекистон

Барчани ҳайратга соладиган факт бу ‒ ўзга олам инсонларининг ягона оламга бирлашиб, ягона мақсад сари  ҳаракат қилишларидир.

"themuslimavibe" нашри асосида Ирода Исмоилова тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Bintu Sodiq канали Мавлид ойи муносабати билан танлов эълон қиладиАзиз опасингилларТанловимиз бу сафар давоми...

00:39 / 09.09.2023 1766
Кўриш қобилияти чекланган кишилар ҳаётда кўп қийинчиликларга дуч келади. Бу ҳатто Қуръон ўқиш каби диний давоми...

16:49 / 12.06.2019 2715
Америкалик муслима сиёсатчи Нида Aллам округ комиссарлиги учун аёллар кенгашидаги ҳамкасблари билан давоми...

02:50 / 17.12.2020 2111
Буюк Британия Мусулмонлар Кенгаши Зара Муҳаммадни Буюк Британиядаги энг йирик мусулмонлар ташкилоти давоми...

06:28 / 02.02.2021 4181