Энг кекса ҳожи она
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таиланднинг Сонгкхла провинциясида яшовчи, Тефа туманидаги 102 ёшли Но Ланаи хоним 2019 йилнинг энг кекса ҳожиси ҳисобланади. Айни вақтда у ўғли билан Мадинадан Маккага етиб келди.
Кекса ҳожи она ўзини яхши ҳис қилишига қарамай, ҳажнинг асосий амалларини адо қилишга кучини сақлаш мақсадида махсус аравачадан фойдаланиш тавсия этилди.
Но Ланаи хоним «PRD Thai Hajj» янгиликлар порталига берган интервьюсида бир неча йиллардан буён ҳажни адо этиш учун тараддудланганини, лекин тайёргарликларнинг охирида доим нималардир сабаб бўлиб кела олмаганини сўзлаб берди.
Бу йил кекса муслима аёл Исломнинг 5-рукнини бажариш ва муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш имкониятига эга бўлди.
Қайд этиш лозимки, Но Ланаи хоним ҳажни адо этиш учун ҳаж асослари дарсларига қатнаб, нафақат руҳий, балки турли жисмоний машқларни бажариш орқали ҳам тайёргарлик кўрган. Но Ланаи хоним сўзларига кўра, у ҳозирда ҳажнинг барча амалларини 100% тўлиқ бажариш учун руҳан ва жисмонан тайёр.
Энг кекса ҳожи аёл кимгаки ҳажни адо этиш насиб қилмаган бўлса, муқаддас зиёратни амалга ошириш имконига эга бўлиш учун Аллоҳдан тўхтовсиз дуо қилиб сўрашларига тилак билдирди.

PattayaMail
Islam.ru

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Аллоҳ таолога чексиз ҳамду давоми...

18:53 / 21.03.2017 5147
 Кунларнинг бирида аёл уйидан чиқаётиб, ҳовлида учта нуроний оқсоқолга кўзи тушди. Уларни у шу кунгача ҳеч давоми...

19:06 / 01.12.2016 18632
     Никоҳнинг рукни масаласида ҳамма мазҳаблар бир овоздан ийжоб ва қабулни биринчи ўринга қўйганлар. давоми...

09:45 / 27.10.2016 18832
«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ» Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳ таолога ҳамд, суюкли давоми...

20:01 / 24.11.2017 4592