Ғолиблик муборак
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар билан бирга ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси биз учун ибрат манбаи бўлган ҳабибимиз ва шафоатчимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал салавоту дурудлар бўлсин!

Мавлид ойи муносабати билан «Суннатни тирилтириш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни севиш демакдир» номли танловимизнинг ғолибларини эълон қилмоқчимиз.

Танловда иштирок этиш билан Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларини янада чуқур ўрганиш ва уни кенг оммага тарқатиш имконига эга бўлган барча иштирокчиларимизга миннатдорлик изҳор этамиз!

Танлов шартларига мос равишда юборилган мақолалар билан танишиб чиқдик. Танишиш баробарида мухлис-мухлисаларимизнинг Расулуллоҳга бўлган муҳаббат ва садоқатларига гувоҳ бўлдик.

Саралаш жараёнида бир-биридан чиройли ёритилган шеър, мақола муаллифларидан бирини ғолибликка тавсия қилиш бизга қийинчилик туғдирди...

Лекин танлов шартларига ҳам мос келишини, ҳаётийлигини ҳамда юборилган муддатини ҳисобга олдик. Яъни  эслатмамизга кўра: танловга жўнатилган материаллар илгари интернет сайтлари, газета ва журналларда чоп этилмаган бўлиши ҳамда манбалари кўрсатилиши шарт  эди.

Шундан келиб чиққан ҳолда суюкли Пайғамбаримиз алайҳиссалом суннатларини ёритишни мақсад қилиб қўлларига қалам тутган барча қатнашчиларга у Зот алайҳиссаломнинг муборак шафоатларини тилаган ҳолда ғолибларни эълон қилишга рухсат бергайсиз:

  1.  1-ўрин Одил Раҳимов
  2.  2-ўрин Орифахон Юнусхўжа
  3.  2-ўрин Нилуфар Саидакбарова
  4.  3-ўрин Робия Маннобжонова

Ғолибларни ғалаба билан табриклаб, мавлид ойи муносабати 25-декабрь куни «Islom.uz» портали ва «Hilol-nashr» нашриёти мажлислар залида бўлиб ўтадиган илмий-маърифий тадбиримизга ташриф буюришларини ҳамда совғаларига эга бўлишларини сўраймиз.

Қолган иштирокчиларга эса илм-маърифат борасидаги ижодий ишларида куч-ғайрат, баракотлар тилаймиз!

   
Мавзуга оид мақолалар
Сентябрь, янги ўқув йили барча ўқувчилар учун ҳар йили бир олам ҳаяжон билан бошланади. Биринчи синфга давоми...

16:00 / 22.08.2019 2667
Аллоҳ таоло «Бас, тунга киришингизда ҳам, тонгга киришингизда ҳам Аллоҳга тасбиҳ айтинг. Осмонлару ердаги давоми...

04:45 / 29.11.2016 4297
Ўзни олим эмас толиб биларди, Ҳар вақт бардавом илм оларди. Илмга амални ошно қиларди, Толибларга ўрнак давоми...

14:05 / 04.02.2017 5940