Гўзал ўрнакдаги сифатлар (3. Умумманфаатни шахсий манфаатдан устун қўйиш)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Гўзал ўрнак бўладиган сифатлардан яна бири – омманинг манфаатини ўз шахсий фойдаларидан устун қўйиш. Бунга башариятнинг афзали бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг машҳур сўзларини келтирамиз.

فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم : « يا عم لو وضعت الشمس في يميني والقمر في يساري ما تركت هذا الأمر حتى يظهره الله تعالى أو أهلك في طلبه »

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй амаки! Агар қуёшни ўнг қўлимга, ойни чап қўлимга қўйсалар ҳам, бу ишни то Аллоҳ уни ғолиб қилгунича ёки унинг йўлида ҳалок бўлгунимча тарк қилмайман», дедилар.

Буни Ибн Исҳоқ «Сийрат»да, Табарий ҳам ўша йўл билан, Байҳақий «Далоил»да мунқатиъ санад ила ривоят қилган. Заиф ҳадис. Аммо шунга яқин маънодаги гапни Имом Бухорий «Тарих» китобида келтирган ва унинг санади ҳасан саналади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу гапларни мушриклар у зотнинг даъват қилишларини таъқиқлаб, йўлларини тўсмоқчи бўлганларида айтганлар.

Набий алайҳиссалом худди айтганларидек ҳаёт кечирдилар. Инсонларнинг икки дунё саодатига эришишлари йўлида дин хизматини ўз ҳаётларидан устун қўйдилар.

Биз-чи?! Биз нима қилмоқдамиз? Қаерда бўлмасин, қандай манфаат бўлмасин, аввало ўз фойдамизни кўзлаб турамиз. Асосий мақсадимиз – фурсат борида имкон қадар нафга эга бўлиб қолиш. Бу ишда жудда уддабурон бўлиб кетганмиз. Аммо бошқанинг фойдасини устун қўйиш у ёқда турсин, уни хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. Бундан ҳам аянчли ҳолат шуки, аксарият кўпинча бошқаларнинг ҳисобига манфаат топамиз. Уларнинг ҳаққи эвазига фойланамиз. Аллоҳ ҳолларимизни ислоҳ қилсин! Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олишимизни насиб айласин! Омин!

Одинахон Муҳаммад Содиқ

Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлариРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари давоми...

21:38 / 28.09.2023 2187
    Халқ томонидан кўплаб дуолар олаётган президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан давом этаётган давоми...

15:23 / 08.02.2018 4037
     Рамазон ойининг рўзасини тутиш Исломнинг асосий рукнларидан бири бўлиб, Аллоҳ таоло уни ҳар бир давоми...

07:43 / 09.02.2017 5316
httpswww.youtube.comwatchvFzCbf6s96eYampfeatureyoutu.be

15:16 / 20.12.2018 3950