Бардам бўлинг, бардошли бўлинг!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

af4715a7125c663a3b4ed86284b465a6

Бардам бўлинг, бугун сизга куч керак,

Тушкунлик мумкинмас, бардошли бўлинг.

Айрилиқ Аллоҳдан синовдир бешак,

Ризолик тахтида мардона енгинг.

 

Ҳаётингиз бўлди сермазмун тўла,

Бошдан‑оёқ илм‑маърифатга лим.

Илм‑ла туғилиб, униб бир йўла,

Бўлди нон‑сувингиз маърифат, билим.

 

Аллоҳим айламиш сизни некбахт,

Ҳазратга бўлдингиз вафодор аёл,

Бу бахтнинг олдида пастдир тожу тахт,

Чақага арзимас, айтгум бемалол.

 

Сизнинг бу сермазмун ҳаёт йўлингиз,

Шубҳасиз, бўлади тилларда достон.

Сабр этинг, тик бўлинг, тутинг қаддингиз,

Ҳаммага кераксиз, бўлинг соғ‑омон.

 

Ўн етти ёшида Оиша онам

Расулдан тул қолди, йўқ ҳатто фарзанд.

Ўн гулдан бир гули очилмаган дам

Бевалик кишани қилди жисмин банд.

 

Нубувват саройин бу маликаси,

Сабр этди, тушмади тушкунликка ҳеч.

Оналик қилди у етим умматга,

Набий ўгитидан сўзлаб эрта‑кеч.

 

Уларнинг ҳаёти бизларга ўрнак,

Айниқса, сиз каби доно аёлга.

Ҳаётлар ўхшайди ўзаро, бешак,

Олим ворислиги келар хаёлга.

 

Аллоҳим умрингиз зиёда этсин,

Оиша онадек давомчи бўлинг.

Роббим сизни доим Ўзи қўлласин,

Ҳазратдек дилларда мангулик топинг!

 

 

Ёқутхон

Ҳасанхон Яҳё  Абдулмажид таҳрири остида

Мавзуга оид мақолалар
Доктор Аҳмад Алвашнинг айтишича, кўпчилик нима учун тасаввуф Исломнинг илк даврларида пайдо бўлмай, саҳоба давоми...

13:30 / 23.12.2014 4152
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Фотима ҳожи аяжонимиз билан ўтказилган «Буюклик сири» давоми...

15:15 / 16.02.2017 6263
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Қачон Шаъбон ярими кечаси бўлса, унинг кечасини бедор давоми...

15:54 / 10.05.2017 11036
Бургут қиссасиТоғ чўққисида бир она бургут яшарди. У бўлажак авлоди соғлом, етук бўлсин деб айнан шу ерни давоми...

18:12 / 25.11.2021 24442