“Бинту Содиқ” каналидан Рамазон туҳфаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазон ойидан бошлаб эътиборингизга ҳар куни машҳур қория Ҳожар Бусақнинг тиловатларидан намуналар бериб борамиз.

***

Марокашлик қория Ҳожар Бусақ 1992 йилда Работда таваллуд топган. У бир қанча миллий ва халқаро мукофотларга совриндор бўлган.

Илм йўли

Ҳожар Бусақ саккиз ёшда Темара шаҳридаги Ҳожи Башир Қуръон марказига қатнай бошлади. Онаси дарсга бориши учун уни саҳар соат 4 да уйғотарди. Ҳожар ушбу мадрасада олти йил давомида ўқиб, ундан Қуръони карим ва тажвидда билимдон бўлиб чиқди.

Ҳожар ўн ёшдан бошлаб омма олдига чиқа бошлади. Унинг илк чиқиши Работдаги Муҳаммад V театридаги Қуръон кечасида минглаб меҳмонлар ҳозирлигида бўлди.

15 ёшида Ҳожи Рифий Қуръон марказида ўқишни бошлади. У ерда муассасанинг асосчиси ва мудири Шайх доктор Абдулфаттоҳ Фарисийдан тажвид илми ва Қуръон илмларни ўрганди. Шу билан бирга бошқа шаръий илмларни ҳам ўрганишда ва болаларга тажвиддан дарс беришда бардавом бўлди.

16 ёшида Ҳожар Қуръон ҳомили бўлди. Шу билан бирга математика йўналишида бакалавр ўқишини давом эттирди.

Мусобақаларда иштироки

Ҳожар таълим муассасалари ва масжидлардаги кўплаб мусобақаларда иштирок этиб, биринчи ўринни эгаллаган.

2005-2006 йилда Иккинчи каналда ўтказилган Қуръони карим тажвиди истеъдодлари мусобақасида қатнашиб, биринчи ўринни қўлга киритди. Айни шу йили ва шу ойда Муҳаммад VI миллий мусобақасида иштирок этиб, айни натижани қайд этди. Шундан сўнг у яна бир қанча кечалар ва фестивалларда қатнашди.

2013 йил июлда Ҳожар Бусақ Малайзия Қуръон тажвиди бўйича халқаро мусобақада аёллар орасида биринчи ўринни қўлга киритиб, Малайзия маликаси томонидан тақдирланди. Шу билан у мазкур халқаро мусобақа тарихидаги иккинчи марокашлик араб аёл бўлди.

Мавзуга оид мақолалар
Бола онасидан сўради Нима учун йиғлаяпсиз Онаси жавоб берди Чунки мен аёлман. Бола деди Мен тушунмадим. Она давоми...

16:36 / 24.01.2017 6723
Ижтимоий муаммоларимизга ойдинлик Эрнинг ўз аёлини уриши бўйсунмаслик ёки хусумат   Мусулмон эркак аёли давоми...

14:56 / 25.03.2019 5640
Илмфан таҳоратнинг улкан фойдасини тасдиқлади Бир йили Ҳиндистон шаҳарларидан бирида номусулмон аҳоли давоми...

13:06 / 19.07.2018 4099
 Дунё мусулмонлари қаторида россиялик татарлар ҳам бу байрамни нишонлай бошладилар. Маълумки, 2014 йил 2 давоми...

21:24 / 20.01.2017 4735