Маккада Расулуллоҳнинг меъросига оид улкан лойиҳа амалга оширилмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Макка шаҳрида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асл шахсиятини қайта тиклаш ва у Зотнинг таълимоти ҳақидаги ҳақиқатни тарғиб қилишга оид янги лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда.

«Расулуллоҳ алайҳиссалом» номли ушбу лойиҳанинг мақсади, дунёнинг кўп нуқталарида мунтазам ўтказилиб келинаётган, Расулуллоҳнинг асл шахсиятини қоралашга қаратилган аксилислом компанияларга қарши курашишдан иборат. Ушбу лойиҳада дорилфунун, музей, кутубхона, босмахона, таржималар маркази, меҳмонхона ва бошқа инфратузилма объектларни ишга тушириш назарда тутилган. Бундан ташқари, лойиҳа муаллифлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, У Зотнинг саҳобалари ва хусусан, Ислом ҳақидаги қомуснинг чоп этилишини ҳам назорат қилишади. Шунингдек, турли тилларда олиб бориладиган бир қатор йўлдош телеканаллар, веб саҳифалар ва газеталарни бошқарувчи исломий медиа маркази ҳам лойиҳа ичидан жой олган. Интернет материалларидан олинган.
Мавзуга оид мақолалар
Керакли маҳсулотлар 250 г маргарин 0,75 л сут 2 та тухум 50г ўсимлик ёғи 1,5 пиёла шакар 1 ош қошиқ хамиртуруш давоми...

12:14 / 29.11.2016 7349
Ҳар бир нарсанинг рукни бўлганидек Қуръон ўқишни ҳам рукнлари бор ва улар учтадир. Санаднинг тўғри давоми...

11:21 / 26.10.2016 5194
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Уч дуо мустажобдир. давоми...

09:36 / 29.11.2016 7708
embedhttpswww.youtube.comwatchvWqbGJAvgH0embed

20:12 / 02.05.2018 3473