Нифос
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Нифос» сўзи луғатда «туғиш» ва «қон» маъноларини англатади.

 Шариатда эса туғишдан кейин аёл кишининг раҳмидан келган қонга нифос дейилади.

Боладан олдин ва у билан бирга чиққан қон нифос ҳисобланмайди.

Унинг озининг чегараси йўқ. Кўпи қирқ кун.

Чунки шаръий манбаларда нифоснинг ози тўғрисида маълумот келмаган. Бас, бундай ҳолда воқеълик эътиборга олинади. Аёллар ичида нифос кўрмайдиганлари ҳам учраб туради.

Эгизак туққан аёлнинг нифоси биринчи боланинг туғилган вақтидан бошланади. Чунки бола туғилганидан кейин келган қон нифос бўлади.

Муддатидан олдин тушиб қолган ҳомилада бирорта бармоқми ёки шунга ўхшаш аломатлар бўлса, у ҳомила бола ҳисобланади ва онасига бола туққан аёлга жорий қилинадиган ҳукмлар жорий қилинади. Жумладан, ўша она нифосли ҳисобланади.

Мавзуга оид мақолалар
Умр оқар сув каби жуда тез ўтиб кетяпти. Ўтган умримиз қайтиб келмайди. Муҳаммад ибн давоми...

21:42 / 17.02.2017 5580
Маъсиятларни тарк қилиш воситалари Эй, тавба қилувчи, гуноҳларни тарк этишни истовчи Дуоларингни эшитувчи давоми...

12:50 / 20.04.2017 6117
  «Испан клуби «РЕАЛ МАДРИД» ҳужумчиси Карим Бензема масжид қурилиши учун 3 миллион евро эҳсон қилди», деб давоми...

19:00 / 21.12.2016 3668