Шиша идишдаги апельсин
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Ота ўғлига ичида катта апельсини бор шиша идиш берди. Ўспирин ўғил отаси қандай қилиб бундай катта апельсинни шиша идишнинг шундай кичик оғзидан киритганидан таажжубга тушди. Бутун кунини шу ҳақда ўйлаган ҳолда ўтказди. Охири бу ишнинг мантиғини топа олмай, отасидан “Бунда бирор найранг борми?” деб сўради.

Отаси табассум қилди. Сўнгра ўғлини қўлидан тутиб, уйларининг ҳовлисидаги боғга етаклаб борди.

У ерда ўғлига бир бўш шиша идиш келтиришини буюрди. Ўғил олиб келгач, уни янги мева қилаётган апельсин шохига бойлади, сўнгра бир кичик мевани идишнинг ичига киритиб қўйди. Шундан кейин ота-ўғил боғни тарк қилдилар.

Орадан кунлар ўтди. Шиша идиш ичидаги апельсин катталашиб, ундан чиқа олмайдиган бўлди. Шундай қилиб, бола сирни билиб олди. Шунда ота фурсатдан фойдаланиб, кичик фарзандига дарс бўлиши учун насиҳат қилиб: “Эй ўғлим! Сен мана шу шиша идишсан, апельсин эса ахлоқ. Кичиклигингдан ахлоқ мевасини ўзлаштирсанг, у сенинг ичингда ўсиб боради. Натижада катталашиб, сендан ташқарига чиқмайдиган бўлади”, деди.

Араб тилидан эркин таржима

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Бизни Рамазонга соғсаломат етказган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чексиз давоми...

08:07 / 26.12.2016 4516
Кўпчилик кун давомидаги югурюгурлар, вақтнинг тиғизлиги баҳонасида ўз соғлиғига эътибор бермайди. Нонушта давоми...

21:00 / 28.04.2023 2571
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қиёмат куни Аллоҳнинг давоми...

21:43 / 31.07.2023 4195
Вашингтон яқинида жойлашган Parkdale High School мактабида мусулмон ўқувчиларга ўқув соатлари орасида ибодат учун давоми...

18:58 / 09.12.2016 4399