Намоз мактаб ўқувчиларининг фанларни яхши ўзлаштиришига сабаб бўлмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Вашингтон яқинида жойлашган Parkdale High School мактабида мусулмон ўқувчиларга ўқув соатлари орасида ибодат учун вақт ажратиб берилди. Мактаб директор Шерил Ж.Логан сўзларига кўра, мазкур ташаббус кенгайиб бораётган мусулмон жамоасининг эҳтиёжларига жавобан амалга оширилди.

Бироқ, мактабнинг ўзидаёқ кундалик ибодатларни амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритиш учун мусулмон ўқувчилар ота-оналаридан рухсат олишлари ва асосий фанлардан яхши баҳоларга эга бўлишлари талаб этилади.

Бугунги кунда, тахминан, ўн нафар мусулмон ўқувчилар ҳар куни дарсларини саккиз дақиқага тўхтатиб, ўқув маскани ҳудудининг ўзидаёқ намозларини адо қилиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Яна бир ўқувчи қиз баҳоларини яхшилаш ва гуруҳга қўшилиш учун барча кучларини ишга солган. Аммо бу ҳолат бир нечта насроний муаллимларнинг кайфиятини бузди. Чунки уларнинг кўпчилиги бир вақтлар мактаб насроний муассаса бўлганлигини эсдан чиқаришмаган. АҚШда давлат мактаблари дунёвий ҳисобланади. Лекин шу билан бирга, улар қонун асосида ўз ўқувчиларига диний амалиётга рухсат беришга ҳақли. RT хабар беришича, АҚШда қонунан ҳар ким мактабнинг ўзидаёқ ибодат қилишга ҳақли, фақат унинг ибодати расмий тадбир бўлмаслиги ёки бошқа ўқувчиларнинг ҳуқуқларига зиён етказмаслиги лозим.
Мавзуга оид мақолалар
Саттор Зот бўлмиш Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.Аёл киши авратдир,, .Ҳаё иймондандир,, дея марҳамат давоми...

00:38 / 01.02.2021 78720
Закотни олувчи Қуръонда зикр қилинган саккиз синфдан бири бўлиши лозим. Унинг зиммасида бир неча вазифа давоми...

15:43 / 09.03.2017 4698
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Барчаларингизга бугунги давоми...

08:30 / 13.12.2016 12917