Мен бу аёлдан розиман, сизлар гувоҳсиз!"
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ  Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг оналари  Собирахон аянинг  тақвоси ва диёнати ҳақида келинлари Хайринисо ая шундай хотирлайди:


"Онамиз вафот этганларида, отамиз Муҳаммад Юсуф домла жамоа олдида шундай дедилар:


"Халойиқ, эшитинг!

Мен бу аёлдан мингдан-минг розиман! Аллоҳ жаннатининг тўридан насиб этсин! Мен чизиқ чизсам, ҳаё қилиб  ўша чизиқдан бир қадам нарида юрарди. Мен бу аёлдан розиман, сизлар гувоҳсиз!"


Албатта  АЁЛнинг  турмуш ўртоғидан  бундай ризоликни топиши улкан бахт ва саодатдир!  Бундай саодатга АЁЛ итоат,  меҳнат, сабр ва қаноат ила эришади...

Аллоҳим икковларини ҳам раҳмати билан сийласин. Бизларга ҳам шундай гўзал хотима насиб этсин!"

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Савол Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда қандай кўриш мумкин Жавоб Бисмиллаҳир роҳманир давоми...

20:42 / 20.01.2017 9911
     Аёлларни эрта қаритувчи одатлар Рус тилидан Гўзал Дадамуҳамедова  таржимаси Биринчи ажинлар ёки давоми...

13:18 / 11.11.2017 8714
«Шафоат» луғатда бошқа бировга қўшилиб, унга ёрдам бериш ва ёнини олиб, бирор нарсани унинг учун сўрашни давоми...

13:13 / 08.11.2016 10454
Бугун гаджетлар ҳаётимизнинг ажралмас қисми, турли вазиятларда ёрдамчиrdquoмизга айланган. Керакли давоми...

19:40 / 21.01.2024 7813