Тадқиқот: Туркия аҳолисининг диндорлик даражаси пасаймоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Охирги ўн йилликда Туркия аҳолисининг диндорлик даражаси пасайгани қайд қилинди. Бу ҳақда янги ижтимоий тадқиқотларга ҳавола билан турк ОАВлари ёзмоқда.
Қайд қилинишича, ўзини тақводор деб атаган иштирокчиларнинг улуши 2008 йилдан бери камида 3% га камайган. 2008 йилда шунга ўхшаш тадқиқотда жавоб берганларнинг 13% қисми ўзларини «тақводор» деб атаган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 10% ни ташкил қилган.
Ўзини мўмин деб ҳисоблайдиганларнинг сони ҳам камайган. 10 йил аввал бундай респондетнлар 55% ни ташкил қилган бўлса, кейинги тадқиқотда 51% дан иборат бўлган.
Эътиборли жиҳати шундаки, диндорлик даражаси юқори бўлган туркияликларнинг сони анча қисқарган. Ўзларини «диний консерватив» деб атаганларнинг улуши 32% дан 25% га тушган.
Айни пайтда атеистлар сонида бироз ўсиш кузатилган. 2018 йилда респондетнларнинг 3% и ўзини шундай атаган (2008 йилда бу кўрсаткич 2% бўлганди).


https://interaktif.konda.com.tr/tr/HayatTarzlari2018/#7thPage/1

Мавзуга оид мақолалар
  Инсон ҳаёти давомида ўқийди, ўрганади ва уларга амал қилишга ҳаракат қилади. Кимки ўз ўрганганларига амал давоми...

10:47 / 15.03.2017 5311
  Аёл кишининг эрининг изнисиз ёки розилигини билмай туриб нафл рўза тутиши агар эр яқинликка ожизлик давоми...

11:37 / 01.06.2017 4176
embedhttpswww.youtube.comwatchvYmmoMwGVpiUembed

18:34 / 14.01.2017 78526