Таъзиянома
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Инсон ҳаёти давомида ўқийди, ўрганади ва уларга амал қилишга ҳаракат қилади. Кимки ўз ўрганганларига амал қилиб бошқаларга ҳам ўргатса, ҳар бир айтган сўзи таъсирли бўлади ва эшитган одам ҳам ўша инсондан ўрнак олиб, амал қилишга ҳаракат қилади. Бундай амал қилувчиларни ҳаётимиз давомида кам учратамиз.

 Бугун 14 январь куни  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимаси, халқ севган адиба Турсуной Содиқова Аллоҳ (азза ва жалла) белгилаган вақт-соат етиб, фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар… Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!

Ҳадиси қудсийлардан бирида айтилади: «Эй, Одам фарзанди! …Албатта, Мен сизларнинг на суратларингизга, на чиройларингизга қарайман. Балки қалбларингизга қарайман ва сизлардаги яхши хислатларингиздан рози бўламан». Севимли адибамиз Турсуной Содиқова ҳам кўплаб яхши хислатлар эгаси бўлиш билан бирга, ўзгаларни Ватанга, бутун мавжудотга нисбатан меҳр   билан яшашга чорлаган ҳассос қалб эгаси эдилар.

Зеро, адибамиз севган, ардоқлаган  эзгу туйғулар унинг нафис оҳангларга йўғрилган сатрлари орқали инсонлар қалбига кириб бораверади, уларни яхшиликка ундашда давом этаверади, иншааллоҳ.

Доим халқ хизматида бўлган ижодкор инсон Турсуной Содиқованинг охиратлари обод бўлсин, оила аъзоларига гўзал сабр насиб этсин, Омин.

Шу ўринда у кишининг аёллар борасида билдирган фикрлари битилган видеолавҳани   тақдим қилиш ила ёдга олишни лозим топдик.

Аллоҳ таоло ўз раҳматига олган бўлсин!

muslimaat.uz

 
Мавзуга оид мақолалар
                                                 Аҳли суннат вал жамоа ақидасининг муҳим қисми жаннат ва давоми...

11:20 / 02.05.2017 5221
Кўпинча аёлларимиз орасида уй юмушлари, болалар тарбияси билан машғул бўлиб, ибодатга вақт камлиги ёки давоми...

14:45 / 29.11.2016 6547
Бутун борлиқни ва ундаги мавжудотларни яратган холиқ Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло уларнинг борлиқдаги давоми...

14:01 / 24.11.2016 6764
Ўн олтинчи кун... Ассалому алайкум Бугун ўн олтинчи кун. Бугун сизларга рамазондан олдин бўлиб ўтган бир давоми...

20:56 / 11.06.2017 4035