Қалбни ҳасаддан тозалаш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Сиз бошқаларга ҳасад қилаётганингизни Аллоҳдан бошқа ҳеч кимса билмайди. Чунки у сизнинг қалбингизда жойлашган.

Туғишган акангизга ҳасад қиласиз!

Яқин дўстингизга ҳасад қиласиз! 

Ишдаги ҳамкасбингизга ҳасад қиласиз!

Уларнинг кўпчилиги сизни улар учун хурсанд бўляпти, деб ўйлашади. Ўзингиздан бир сўраб кўрдингизми: нима учун улар сизга ҳеч нима қилишмаса ҳам, ҳасад қиласиз? Аллоҳ бизга одамларга ҳасад қилмасликни буюрмаганми? Аллоҳга дуо қилиб, ҳасад қилишдан паноҳ сўрашни буюрмаганми?

Яна ўзингиздан сўраб кўрдингизми: сиз ҳасад қилаётган одамларга ҳасад қилишингизда қандай фойда бор?

Сиз ҳасад қилаётган одамга шу ҳасадингиз зарар беришини бир ўйлаб кўрмадингизми?

Аллоҳ унга неъмат қилиб берган нарсаларга ҳасад қилишни хуш кўрасизми?

Биласизми?! Ҳасад қилиш – Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлиш, шу билан бирга Аллоҳнинг тақдирига ва бандаларига берган ризқига норозилик билдиришдир.

Биласизми?! Ҳасад қилиш – ўзингизни, яқинларингизни ва сизга азиз бўлган инсонларни ёмон кўриб қолишингизга сабабчи бўлади.

Ўзингиздан бир сўраб кўринг-чи, шундай ҳолатга тушиб қолишни хоҳлайсизми?!

Ҳасад ёндирувчи оловдир. У фақат қалбингиз ва яхшиликларингизни ёндиради. Шунинг учун бу ёмон касалликдан қутилиш учун қўлимиздан келадиган барча чораларни қилайлик.

Мавзуга оид мақолалар
Арзимаган  кичик бўрон пайтида кемадан фақат қўрқоқларгина биринчи бўлиб жуфтакни ростлайдилар. Ҳаттоки давоми...

14:57 / 02.03.2017 10350
Пўлат рангли осмон.Олтин каби офтоб кўринмас ndashБалки дарахтларгатўкилгандир унинг тиллоси.Ҳатто ердаги давоми...

05:26 / 01.12.2022 4015
«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ» Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳ таолога ҳамд, суюкли давоми...

20:01 / 24.11.2017 4593