КЎШК ҚЎШИҒИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Пўлат рангли осмон.

Олтин каби офтоб кўринмас –

Балки  дарахтларга

тўкилгандир унинг тиллоси.

Ҳатто ердаги хазон

ётибди куз ҳавосидан маст,

Аммо ёлғиз ўзинг

кўклам каби кузнинг балоси.


Кўшк. Устунларида

қадим Шарқнинг афсунгар нақши,

Куз зийнатламоқда

атрофдаги боғни сидқидил.

Ўз тилида куйлар

табиат – у куҳансол бахши,

Ажиб орзуларга

ошно тутинмоқдадир кўнгил.


Ёмғир ёғар майин

шивалаб,

шивирлаб сўйлар –

ҳар томчи ўз сирин

япроқларнинг қулоқларига.

Ўртада оловнинг

жигар-бағри ловуллаб куяр

ва қаҳва тошади

қайноқдоннинг қирғоқларидан.


Либосларинг қалин.

Кўзларинг термилган рангларга,

Қўлингда бир финжон

бармоқларинг ўпиб бахтиёр;

Чеккан азобларин

унутганча тўлиб фараҳга

кўзларингга тўймай

термилади қаҳва телбавор.


Сен уни ичасан.

Олов эса ёнар жигархун.

Ортиб борар ҳар лаҳза

кузнинг ҳам нечундир зардоби.

Борлиқда ҳар бир барг

хазону, эй чеҳраси гулгун,

кўкламга онт ичар

афсунгар кўзларинг гирдоби.


Акром Малик


Муаллиф
Манба
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистоннинг диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши глобал курашдаги ўрни Бугунги кунда диний давоми...

09:23 / 22.05.2017 6264
Керакли маҳсулотлар Хамирга 125 г маргарин, 150 г сут,  ярим чой қошиқ хамиртуруш, ун, туз. Қиймасига 400г мол давоми...

21:28 / 02.02.2017 8395
Ёмғир майдалаб ёғиб турган кунларнинг бирида жума намозига ошиқар эдим. Шошилганимдан ёмғирпўш давоми...

21:00 / 04.10.2019 3985