Москвада Халқаро Иккинчи Умумроссия илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Куни кеча 12 октябр куни Москва шаҳрида Мусулмонларга руҳий ёрдам бериш уюшмаси томонидан Ислом маданияти, илми ва маорифини қўллаб-қувватлаш Фонди кўмагида Халқаро “Ислом: психологик барқарорлик шахсий ва жамоавий фаровонликнинг асоси” Иккинчи Умумроссия илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Конференция мавзуси “Ислом: онгли (аниқ) танлов ёки урф-одатларга амал қилишми?” дея ном олди. Мазкур конференцияда Индонезия, АҚШ, Ўзбекистон ҳамда Россия Федерациясининг турли минтақалари: Грозний, Красноярск, Қозон, Москва, Нальчик, Назрань, Оренбург, Пятигорск, Рязань, Саранск, Саратова, Санкт-Петербург, Симферополь, Уфадан мутахассислар (руҳшунослар, теолог (дин бўйича мутахассис)лар, диншунослар, имомлар, ўқитувчилар, шифокорлар, журналистлар, этнографлар, давлат арбоблари ҳамда ФСИН ходимлари) қатнашишди.

Жумладан, Ўзбекистондан вакил сифатида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қизлари Одинахон Муҳаммад Юсуф иштирок этди. Эслатиб ўтамиз, Биринчи Умумроссия “Ислом: психологик барқарорлик, шахсий ва жамоавий фаровонликнинг асоси” илмий-амалий конференцияси 2017 йил 29 сентябрда Москва шаҳрида ўтказилган эди. Унда Россия Федерациясининг 25 та минтақасидан 90 га яқин мутахассислар қатнашган эдилар. Конференцияда кўплаб масалалар муҳокама қилинган, амалиётчи мутахассислар томонидан маҳорат дарслари уюштирилган, мусулмонларга руҳий ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ мисоллар, ишлаш усуллари намойиш қилинган эди. Конференциянинг барча иштирокчилари бир овоздан мусулмонларга тизимли руҳий ёрдам кўрсатувчи умумроссия ташкилотини тузишга келишган эдилар. muslimaat.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ва албатта, сен улкан хулқдасан Қалам сураси, 4оят. Бизни мусулмон қилиб яратган Роббимиз Аллоҳ таолога давоми...

12:07 / 12.12.2017 3796
Аёл  беназир мавжудот. Аллоҳнинг яратмишлари ичида ўхшаши йўқ нозик бир ҳилқат. Асрлар бўйи аёл зоти гоҳ давоми...

06:26 / 15.12.2016 4066
                             Бўя ва идрок қил

22:09 / 21.09.2017 22532
Маникюр ва таҳорат 4савол Таҳоратли бўла туриб, тирноқларга маникюрдан кейин суртиладиган лак қўйилса, давоми...

11:06 / 30.01.2018 7404