Суннатда келган мева юрак хуружи ва инсультдан ҳимоя
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Суннатда келган мева юрак хуружи ва инсультдан ҳимоя

  Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида кўп бора қайд қилинган зайтун ёғининг истеъмол қилиниши юрак-томир касалликларининг олдини олар экан. Бундай хулосага Канаданинг “Авлиё Михаил” касалхонаси қошидаги биотехнолигия тадқиқот маркази ходимлари келганлар. Мутахассисларнинг сўзларига қараганда, зайтун ёғи тўйинмаган ёғларга бой бўлган бошқа маҳсулотлар билан бир қаторда ҳаётни узайтириши мумкин экан, дея хабар қилади “Medical Xpress”.

Мутахассислар аполипотпротеин A-IV (ApoA-IV), қон плазмаси оқсили, тўйинмаган ёғларни ўз ичига олган таом истеъмолидан сўнг қон айланиши яхшиланишини аниқлашган. Олимларнинг фикрига кўра, ApoA-IV юрак-томир тизими фаолияти билан боғлиқ бўлган, одам организмидаги патологик жараёнларни ишга солувчи тромбоцитлар фаоллигини сусайтиришга ёрдам берар экан.

Аввалроқ юнон ва испаниялик мутахассислар суннатга мувофиқ суткасига 6-8 соатлик уйқу юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтириб, ҳаётни узайтиришини аниқлашган. Манба: https://www.islamnews.ru/news-produkt-iz-sunny-zashhitit-ot-pristupov-i-insultov/

Мавзуга оид мақолалар
Тозалик  барчамиз учун муҳим ўринда туради. Озодалигимизга ҳаммамиз эътиборли бўламиз. Аммо шундай давоми...

06:32 / 12.12.2016 6810
Ойлар ичида бир ой борки, ҳар сафар ташриф буюрар экан, у мусулмон оламига бир жаҳон шодлигу шукуҳ, солиҳ давоми...

12:29 / 30.11.2016 4462
Қиёматдан олдин зоҳир бўладиган кичик аломатлар ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар келган. Улардан кўпини давоми...

12:22 / 17.11.2016 10364