Тошкент Ислом Институтида «Хатмона» бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

12 июнь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом Институтида «Хатмона» бўлиб ўтди. Битирув кечаси салафи солиҳларимизнинг одатларига мувофиқ Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Тиловатдан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимаси Зарифа Қосимова битирувчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳаққига чиройли дуолар қилдилар.

Сўнгра институтнинг 3-босқич талабаларининг табрик сифатидаги саловатлари тингланди. Бундан сўнг битирувчиларнинг 4 йиллик ўқув фаолиятидан иборат слайд-шоу намойиш этилди. Тадбир қизиқарли савол-жавоблар шарти билан янада жонланиб кетди.«Muslimaat.uz» сайти ходимлари ҳам ушбу шартда фаол қатнашдилар ва совғаларни қўлга киритдилар.

Шундан сўнг даврага Шайх Абдулазиз Мансур ташриф буюриб, Маъҳаднинг битирувчиларига дипломларини топширди ва ҳақларига дуолар қилдилар.

Тадбир Қуръони Карим тиловати билан ўз якунига етди.

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Ўнинчи кун... Ассалому алайкум Бугун ўнинчи кун Кеча тунда осмонга термулганча узоқ ўтирдим. Осмон мусаффо. давоми...

20:53 / 05.06.2017 4318
embedhttpyoutu.be481d0iT1PQembed

14:56 / 25.10.2016 6554
embedhttpswww.youtube.comwatchvLbkrJhA3gfeatureyoutu.beembed

18:15 / 15.01.2018 4199
Суннатга хос тарбия Соғлом ва оқила аёл оиласининг фахри, жуфтининг умр зиёси, фарзандаларининг муҳтарам давоми...

20:37 / 19.03.2017 5568