Гўдак тилидан (ўнинчи кун...)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўнинчи кун...

Ассалому алайкум! Бугун ўнинчи кун! Кеча тунда осмонга термулганча узоқ ўтирдим. Осмон мусаффо. Унда юлдузлар жуда кўп бўлиб, санай десам адашиб кетаман.

Эътибор берсам ҳамма юлдуз ўз жойида. Уларнинг сони эҳтимол одамлар сонидан кўпдир. Балки кам. Лекин нима бўлганда ҳам шу вақтгача бир юлдуз бошқа юлдуз билан урушганини кўрмадим. Улар ҳар доимгидек ўз жойларида турибдилар. Бир бирлари билан жой ҳам талашмайдилар, озор ҳам бермайдилар. Лекин, лекин биз инсонларчи? Ҳаммамиз бир-биримиз билан урушамиз. Нималарнидир талашамиз

Дадам айтганларидек биз кўриб турган ва кўрмайдиган барча нарсаларни Аллоҳ яратган. Лекин нима учун фақат одамлар бир-бирлари билан бунчалик кўп тортишадилар. Яна узоқ вақт гаплашмай юрадилар. Шу саволларга ҳеч жавоб топа олмадимда.

Бир куни ўртоқларим Алишер ва Анвар бир-бири билан урушиб кетдилар. Мен ажратмоқчи бўлиб ўрталарига кирдим. Негадур мени ҳам урушди. Бир пайт қаердандир Ҳалима буви пайдо бўлдилар. Алишер ва Анварни фақат Ҳалима буви ажрата олдилар холос. Кейин иккисига ҳам яхши гапирдилар. Иккиси ҳам яхши ота-онанинг фарзандлари экани, агар икковларини урушаётганини одамлар кўриб қолишса, уларнинг ота-оналарига айтиб беришлари мумкинлигини айтдилар.

Аслида икковларининг дадалари ҳам бир-бирлари билан ёшликдан дўст эканлар. Лекин ҳеч қачон бир-бирлари билан урушишмаган экан.

Биласизми? Дунёда кўплаб урушқоқ одамлар бор. Агар улар урушқоқликни ташлаб, яхшилар қаторига қўшилишса эди ҳамма ёқ тинч бўлар, касаллар ҳам кам бўлар эди.

Истардимки, дунёда ёмонлар ҳам ёмонликлар ҳам қолмаса. Ҳеч ким бир бири билан урушмаса. Ҳамма дўст бўлса. Аҳил иноқ яшаса.

Мавзуга оид мақолалар
Мен Саудия Арабистони пойтахти АрРиёд шаҳрида инглиз тилидан таржимонлик қилар эдим. Америкадан Сурияга давоми...

14:01 / 06.03.2017 8525
Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади «Саъид ибн Жубайрдан Ражаб ойида турганимизда Ражаб рўзаси ҳақида давоми...

10:31 / 13.11.2016 21436
Бизларни Ўзига иймон келтиришга мушарраф қилган ва неъматини батамом қилиб, Исломни дин деб рози бўлган давоми...

17:30 / 15.01.2018 3853
Бурун қонаган вақтда бошни ортга эгиш керак дейишади.  Лекин ҳеч қачон бундай қилманг   Чунки  қон давоми...

10:38 / 01.02.2017 5325