Аёллар ўртасида Қуръон мусобақаси Республика босқичи ниҳоясига етди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръон мусобақаси аёллар беллашуви: иштирокчилар чиқиши ниҳоясига етди Тошкент шаҳрида давом этаётган Қуръон мусобақаси Республика босқичининг аёл-қизлар ўртасидаги беллашувларида ҳифз йўналиши баҳслари ҳам ўз ниҳоясига етди. Шу билан иштирокчиларининг чиқишлари тугади, ҳакамлар ҳайъати натижаларни муҳокама қилиш ва ғолибларни аниқлаш учун танаффусга чиқди. Маълумки, кеча тиловат йўналиши бўйича 33 нафар қория бош лавҳ олдида ўз билимларини намойиш этган эди. Уларнинг чиқишлари саводхонлик, тажвид, овоз, тараннум каби мезонлар асосида баҳоланди. Бугун эса 17 нафар қориялар ўз қувваи ҳофизасини намойиш этди. Натижалар тушдан кейин эълон қилиниши кутилмоқда.

Хабарларни “muslimaat.uz”да кузатиб боринг.

Мавзуга оид мақолалар
Бир бева аёл айтади quotҚайнонам билан яхшими, ёмонми беш йил яшаб, бўлак бўлиб чиқдик. Қайинукам уйланди. давоми...

21:02 / 12.09.2023 3602
Доктор Рана ДажаниДоктор Рана Дажани иорданиялик молекуляр биолог ва Хашимит университети ассистенти.У давоми...

04:54 / 06.03.2021 5721
Сизнинг ёнингизда бўлгим келяпти, Асҳобларингизни кўргим келяпти, Қай томон юрсангиз сира давоми...

20:34 / 20.01.2017 5901
Кўп гапирмасликМуслима қизлар учун кўп ҳолларда сукутдан кўра гўзалроқ ва яхшироқ нарса бўлмайди. давоми...

22:01 / 06.12.2023 3406