Муслима қизнинг хулқи қандай бўлади?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Кўп гапирмаслик

Муслима қизлар учун кўп ҳолларда сукутдан кўра гўзалроқ ва яхшироқ нарса бўлмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки сукут қилсин”. У зот яна бундай марҳамат қилганлар: “Бир банда Аллоҳ рози бўладиган гапни арзимас санаб гапиради-да, шу боис Аллоҳ унинг даражасини кўтаради. Бир банда Аллоҳ норози бўладиган гапни арзимас санаб гапиради-да, шу сабабли жаҳаннамга қулайди”.


Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг насиҳатлари бундай эди: “Оғзингдан кўра икки қулоғингни кўпроқ ишлат, чунки Аллоҳ таоло кўпроқ тинглашинг учун қулоқни иккита, камроқ гапиришинг учун оғизни битта қилиб яратди”.


 Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ айтади: “Мўминнинг гапи кам, амали кўп, мунофиқнинг эса гапи кўп, амали оз бўлади”.


Доктор Ҳассон Шамсий Пошонинг  "Ёш қизга насиҳат" китобидан.

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло марҳамат қилади «Бирбирингизга душман бўлган ҳолда тушинглар, сизларга ер юзида қароргоҳ ва давоми...

09:55 / 30.10.2018 4271
10 ёшинг муборак Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид

13:35 / 20.11.2014 4513
  Керакли масаллиқлар Хамири 3 дона тухум, 1 пиёла қатиқ, 1 пиёла майонез, 8 қошиқ ун, 0,5 чой қошиқ ош содаси давоми...

11:40 / 29.11.2016 4562