Саудия аёлларини катта ўзгаришлар кутмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саудия аёлларини катта ўзгаришлар кутмоқда Саудия Арабистонида такси ва хусусий ҳайдовчилар хизматларини тақдим этувчи ширкатлар аёл ҳайдовчиларни ишга олиши ҳақида эълон берди. Саудия Арабистонидаги Uber ва Careem такси чақириш хизматларидан асосан аёллар фойдаланадилар, чунки бу мамлакатда аёлларнинг рулга ўтириши мумкин эмас, тақиқ шу йилнинг июн ойига келибгина олиб ташланади. Uber нинг 80 фоиз ва Careem нинг 70 фоиз йўловчилари аёллардир. Ҳозирча бу хизматларда эркак ҳайдовчилар ишлайдилар, уларнинг аксари шахсий автомобилга эга Саудия фуқароларидир. Бу ҳақида IslamNews сайти CNN га таяниб маълумот бермоқда. Careem Риёз, Жидда ва Хобарда бўлажак ҳайдовчи хонимлар учун 90 дақиқалик ҳайдовчилик курсларини ўтказмоқда ва бу билан аёлларнинг рулга ўтиришига тақиқ расман олиб ташланганда, иложи борича кўпроқ аёллар ҳайдовчилик гувоҳномасини қўлга киритишига замин яратмоқчи.

Мавзуга оид мақолалар
 Барча маъсият, ғафлат ва шаҳватнинг асли нафсдан розиликдир. Барча тоат, уйғоқлик ва иффатнинг асли сенинг давоми...

11:15 / 27.03.2018 5220
Ёш қизларимиз ўқисинларИшхонамизга бир қиз коллежни битириб ишга келди. Одатда бунақа пайтда дарров давоми...

22:47 / 24.12.2023 4467
 Оталари Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб Пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилмасларидан олдин оламдан давоми...

21:29 / 20.01.2017 14083
Араб тилида «танқиҳ» сўзи «қайта кўриб чиқиш», «тўғрилаш» ва «тафтиш» маъноларини билдиради. «Манот» давоми...

16:05 / 29.12.2016 3442