Қизни бахти қидириб келган эди...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(Ёш қизларимиз ўқисинлар)


Ишхонамизга бир қиз коллежни битириб ишга келди. Одатда бунақа пайтда дарров келинликка мўлжаллайдиганлар кўпайиб қолади.  Қизчанинг юриш туриши, одоби тузуккина оиладан эканини билдириб турарди. Одатда ёш ходим келса, ҳамма иш буюришга тушиб кетади. Бу яхши.  Биринчидан, у иш ўрганади, иккинчидан, кимнинг қанақалигини ҳам билиб олади. Ўзаро муомалада гап кўп. Бизнинг иш жойимиз тўртинчи қаватда эди. Режалаштириш бўлими биринчи қаватда. Ўша ердан қўнғироқ қилиб, зарур бир ҳужжатни сўраб қолишди. Пешин вақти бўлиб қолган эди. “Тезда тушириб юборинг, тушликка  чиқмай кутиб ўтираман", деган илтимос бўлди. Мен ўша ҳужжатни тайёрлаб, янги қизимизни чақирдим. Ҳужжатни қўлига бериб, режалаштириш бўлимига олиб  тушишни, ўшандан нари тушлик қилиб келиши мумкинлигини ҳам айтдим. У: "Хўп", деди. Бир маҳал режалаштириш бўлимидан яна қўнғироқ бўлиб қолди. Мен:  "Янги ишга келган қизимиз олиб тушмадими?" дедим. У томондан:  " Йўқ", деган сўзни эшитиб хафа бўлдим. Дарровда қиз ўтирадиган хонага кирдим. Не кўз билан кўрайки, ҳужжат иш столида турибди. Ҳамхонасидан сўрасам, тушликка чиқиб кетибди. Ҳужжатни бошқасидан тушириб юбордим. Мен тушликдан кейин, ҳужжатни эсидан чиқариб қолдирганини айтиб, кечирим сўраса керак, деб ўйладим. Иш куни охирлагунча кутдим. Парвойига ҳам келмади. Аммо ўрни келганда, мавруди билан насиҳат қилиб қўйишни кўнглимга тугдим.  Шундай кунларнинг бирида биттаси бу қизимизга харидор бўлиб келди. Мабодо ўқимоқчи бўлса, ўқитишини ҳам айтди. "Кўпни кўрган одамсиз, невара келинлар кўргансиз, маслаҳат беринг, адашиб қолмайманми?" деди. Мен ўйланиб қолдим. Охири бу қизни ҳали унчалик яхши билмаслигимни айтдим.  Сўрагувчи мени дарровда тушунди. "Раҳмат, сизни тушундим", дедию, чиқиб кетди.

Оҳ, қизи тушмагур-а, бахти уни қидириб келган эди-я!!!


Тақдир масаласи жудаям нозик иш-да!  Буни ёшларимиз тушунишармикан? Ва ёзганларим ҳақида ўйлаб кўришармикан?


 Эркин Малик,  ёзувчи

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Мисол тариқасида «Шархи «Ақидатут Тоҳовия» китобидан иқтибос келтирамиз. «Аллоҳ таоло дуоларни ижобат ва давоми...

20:41 / 25.09.2017 4633
embedhttpswww.youtube.comwatchvmkNOpc9HHwembed

14:20 / 27.10.2016 18772
embedhttpswww.youtube.comwatchv8QfZ7uvlwembed

21:43 / 18.10.2018 5466
Зино қарздир. Билгинки, уни қарз олсанг, уни албатта аҳлингдан кимдир тўлайди.Имом Шофеъийнинг давоми...

21:53 / 12.05.2023 3341