Закотнинг тўғри бўлиши шартлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

  1. Ният бўлиши шарт.

Закот тўғри бўлиб, закот ўрнига ўтиши учун энг муҳим шарт закот беришни ният қилишдир. Чунки Исломда ҳеч бир ибодат ниятсиз бўлмайди. Садақа кўринишидаги молиявий ибодатнинг ҳам тури кўп. Закот деб ният қилмасдан молни шунчаки бировга берса, закот ўрнига ўтмайди.

  1. Ҳақдорга мулк қилиб берилиши шарт.

Закот тўғри бўлиши учун ажратилган мол закот берувчи томонидан ҳақдорларга мулк қилиб берилиши керак. Фойдаланиб туришга ёки таомлантириш йўли билан берилган нарса закот бўлмайди. Яъни таомлантириб, «Шу закотим», дейиши жоиз эмас.

Ҳанафий мазҳаби бўйича, мажнун ва ёш болага закот бериб бўлмайди.

Мавзуга оид мақолалар
Воқеа сураси Маккаи Мукаррамада нозил бўлган бўлиб, 96 оятдан иборат. «Воқеа» қиёмат кунининг номларидан давоми...

19:54 / 02.01.2017 25058
Қурбонлик қуйидаги ҳайвонлардан бирини сўйиш билан адо топади Қўй қўй дейилганда эчки ҳам тушунилади, давоми...

02:31 / 27.06.2023 2259
Озиш, вазнимизни камайтириш учун баъзан нималар қилмаймиз ўзимизни охири йўқ парҳезлар билан қийнаймиз, давоми...

20:18 / 18.01.2019 4074